Главная / Сиёсат / Шавкат Мирзиёев Осиёда йил одами деб тан олинди
Место рекламы

Шавкат Мирзиёев Осиёда йил одами деб тан олинди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё журналистлари ассоциацияси (ОЖА) томонидан Осиёда йил одами деб тан олинди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» нашри хабар берди.

Фото: «Podrobno.uz»
Фото: «Podrobno.uz»

ОЖАнинг қайд этишича, ғолиблар номи минтақанинг ҳар бир давлати вакиллари ва ассоциация аъзолари тавсиялари ҳамда баҳоларидан сўнг махсус ҳакамлар томонидан аниқланди.

Ўзбекистон раҳбари «сиёсат» йўналиши бўйича ғолиб, деб эътироф этилди.

Ушбу ғалаба қўшни давлатлар билан фаол ҳамкорлик алоқаларини ўрнатганлик, Марказий Осиёда тинчлик-тотувликни асрашга катта ҳисса қўшганлик учун берилди.

Ассоциация вакилларининг таъкидлашича, Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг декабрь ойида Президенти лавозимига киришганидан то ҳозирги вақтгача инсон ҳуқуқларини таъминлаш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, очиқ сиёсат юритиш, шу жумладан, сиёсий маҳбусларни озод этишда юксак натижа кўрсатди.

Тақдирлаш маросими 2019 йилнинг баҳорида ассоциация бош ассамблеясида доирасида бўлиб ўтади.

Бошқа ғолиблар орасида LG Group фахрий раиси Ку Бон Му, мисрлик таниқли кардиожарроҳ Маҳди Ҳабиб Ёқуб, футбол бўйича Ветнам терма жамоаси мураббийи Пак Хан Со бор.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

zt9vrqnjfkjpyccqdhhj0yhxecl5dwpp

Зойир Мирзаев ёш фермерлар учун сайёр қабул ўтказди

Шароф Рашидов туман ҳокими Зойир Мирзаев 15 февраль куни ёш фермерлар учун сайёр қабул ўтказди. …