Главные новости
Главная / Сиёсат / Шавкат Мирзиёев Марҳамат туманига борди
Место рекламы

Шавкат Мирзиёев Марҳамат туманига борди

Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига сафари чоғида Марҳамат туманига бориб, «Водий ҳамкор агрофирмаси» томонидан ташкил этилган қуёнчилик кластери билан ҳам танишди.

1 гектардан зиёд майдонда ташкил қилинган мазкур кластер жорий йил 1 майдан ишга тушди.

Кооперация усулида 50та хонадонга қуёнлар тарқатилиб, улардаги одамлар бандлиги таъминланди. Шунингдек, қуён терисини ошлаш ва теридан телпак тикиш цехида 20та иш жойи яратилади.

Корхонага «Калифорния», «Янги Зеландия», «Фландер», «Рекс» ва «Великан» зотли 1000 бош қуён олиб келинган бўлиб, бир йил давомида улар сони 30 минг бошга етиши кутилмоқда.

Қуёнчилик кластери томонидан бир йилда жами 3 миллиард сўмликдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқариш, 150 минг долларлик экспорт қилиш режалаштирилган.

Шу ерда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик корхоналари салоҳияти ҳақида маълумот берилди.

«Андижонда чорва кам, гўшт бошқа жойлардан олиб келиняпти. Қуён, парранда, балиқ кўпайтирилиб, гўшти истеъмолга чиқарилса, вилоятда гўшт нархи тушади. Камбағал оилаларга тарқатилиб, кластерлар томонидан қайта сотиб олинса, уларга даромад бўлади. Иқтисодий комплекс ва сектор раҳбарлари шу билан шуғулланиши керак», деди Шавкат Мирзиёев.

Вилоятда омихта ем ишлаб чиқаришни кўпайтириш, қуёнчиликни 1 миллион бошга етказиш бўйича топшириқлар берилди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

sdgaeb

АҚШ Сирдарёда тошқиндан зарар кўрган оилалар учун зарур воситаларни етказиб берди

Инсонпарварлик ёрдами озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа зарур нарсалардан (гигиена воситалари, кўрпа-тўшаклар, чойшаблар, сув тозалаш учун …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари