Главные новости
Главная / Сиёсат / Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши курашаётган шифокорларни бугунги замон қаҳрамонлари деб атади
Место рекламы

Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши курашаётган шифокорларни бугунги замон қаҳрамонлари деб атади

Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев 20 май, чоршанба куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо этилган Адиблар хиёбонига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ташриф давомида бугунги кунда мамлакатда ижодкорларнинг асарлари доимий равишда чоп этилаётгани, энди уларни дунёга олиб чиқиш кераклиги таъкидланди.

Мавзуга доир: Тошкентда Адиблар хиёбони очилди (фото)

«Масалан, Алишер Навоий, Мирзо Бобур, Абдулла Қодирий, Чўлпон сингари ижодкорларнинг асарлари хорижий тилларда нашр этилмоқда. Лекин бу ишлар таржимонларнинг ўз ташаббуси ва қизиқиши билан бўляпти», — дейилади хабарда.

Бу борада Ёзувчилар уюшмаси ташаббускор бўлиши, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети билан биргаликда ўзбек адабиётининг энг сара намуналарини турли тилларга таржима қилиб, нашр этиши зарурлиги қайд этилди.

Адиблар хиёбонини адабиёт, маърифат ва маданият масканига айлантириш, ҳар бир адиб ҳайкалини муайян олий ўқув юртига бириктириб, бу ерда очиқ дарслар, маърифий тадбирлар ўтказиш бўйича тавсиялар берилди. Хиёбон билангина чекланиб қолмасдан, адиблар ижодини чуқур ўрганиш, уларнинг ибратли умр йўллари ҳақида китоблар ва фильмлар яратиш, янги асарлар ёзиш муҳимлиги таъкидланди.

«Мана, ‘замонамиз қаҳрамонлари’, деб кўп гапирамиз. Бугун бу қаҳрамонлар коронавирусга қарши курашаётган фидойи шифокорларимиз, мард ҳарбийларимиз, саховатли тадбиркорларимиз, ватанпарвар ёшларимиз. Уларнинг жасорати ҳақида ўқишни ҳаммамиз хоҳлаймиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

sdgaeb

АҚШ Сирдарёда тошқиндан зарар кўрган оилалар учун зарур воситаларни етказиб берди

Инсонпарварлик ёрдами озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа зарур нарсалардан (гигиена воситалари, кўрпа-тўшаклар, чойшаблар, сув тозалаш учун …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари