Главные новости
Главная / Жамият / Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди
Место рекламы

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

30 январь – Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун. Ҳар йили бу санани нишонлаш, марҳумни хотирлаш эзгу анъанага айланган, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, биринчи президент хотирасига ҳурмат кўрсатди.

Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг эзгу ишлари, олийжаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.

Маросимда президент администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, пойтахт жамоатчилиги иштирок этди.

Биринчи президентнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

lqzjn6d1m7phktbtg-gz9z0z4_ke5y_o_medium-680x385-680x385

Кучли бренднинг йўқлиги ва валюта хавфи: Fitch халқаро рейтинг агентлиги UzAuto Motors’нинг заиф жойларини айтди

Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги биринчи бор UzAuto Motors’нинг узоқ муддатли хорижий ва миллий валютадаги кредит …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари