Главные новости
Главная / Сиёсат / Шавкат Мирзиёев Хўжаобод туманидаги кўп қаватли уйлар қурилишидаги камчиликларни кўрсатиб ўтди
Место рекламы

Шавкат Мирзиёев Хўжаобод туманидаги кўп қаватли уйлар қурилишидаги камчиликларни кўрсатиб ўтди

Шавкат Мирзиёев 22 май куни Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги кўп қаватли уйлар қурилишини бориб кўрди.

Андижон вилояти аҳолиси мамлакатимиз нуфусининг 10 фоизини, ҳудуди эса 1 фоизини ташкил этади. Шу боис шаҳар яқинидаги адир жойларда кўп қаватли уйлар қуриш, шу орқали аҳолининг тобора ўсиб бораётган талабини қондириш чоралари кўрилмоқда.

Хўжаобод туманининг Иттифоқ массивида 35 та уй қурилмоқда. Улар Андижон шаҳри, Андижон, Хўжаобод, Булоқбоши ва Жалақудуқ туманларидаги уй-жойга муҳтож оилаларга берилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, бу ерда мактаб, тикувчилик цехи, спорт комплекси бунёд этилмоқда.

Шавкат Мирзиёев қурилиш ишларидаги камчиликларни кўрсатиб ўтди. Бундай жойларда уйлар бунёд этиш мамлакатимизда янги тажриба эканини, уларни халқаро стандартлар асосида пишиқ, сифатли қуриш зарурлигини таъкидлади.

Лойиҳани  такомиллаштириш, аҳолига қулай транспорт йўналишлари ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шу билан президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига сафари якунига етди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

zz1_wfo0bs6ekpjobo8jz1dvdusg3ol5

Қайси соҳаларда миллионерга айланиш осон эканлиги маълум бўлди

Маълумот берилишича, бойлиги 5 млн доллардан ортиқ бўлган тадбиркорларнинг аксарияти (30 фоизга яқини) ўз маблағларини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари