Главная / Жаҳон / Сергей Лавров Ўзбекистонга нима мақсадда келаётгани маълум бўлди

Сергей Лавров Ўзбекистонга нима мақсадда келаётгани маълум бўлди

2019 йилнинг 2 май куни Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади, деб хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги.

Қайд этилишича, Россия ТИВ раҳбари Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинади.

sergey-lavrov

Ташриф дастурига кўра Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказилиши ва сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда илгари эришилган Ўзбекистон-Россия келишувларини амалга ошириш жараёни муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Томонлар халқаро муаммолар, минтақада хавфсизликни таъминлаш масалалари, жумладан Афғонистонда тинчлик жараёнларини бошлашга кўмаклашиш юзасидан фикр алмашадилар.

3 май куни Сергей Лавров Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш соҳасида минтақавий ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув Меморандуми иштирокчи давлатларининг 11-учрашувида қатнашади.

Бундан олдин, Сергей Лавров Ўзбекистонга келиши, уни Шавкат Мирзиёев қабул қилиши хабар берилганди.

Check Also

tbgudgzxohtdjptaktqjiarbkwtkyl4x

Буюк Британия электр энергиясиз қолди

Буюк Британияда электр энергиясининг катта кўламли узилишлари қайд этилди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари