Главная / Жамият / СЭОА марказий штаби: 4 февраль ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус умуман қайд этилмаган
Место рекламы

СЭОА марказий штаби: 4 февраль ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус умуман қайд этилмаган

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга қарши марказий штаби 4 февраль ҳолатига кўра навбатдаги маълумотни эълон қилди

Фото: AFP/SCANPIX

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан 2020 йилнинг 4 феврал куни олинган расмий маълумотларга кўра, Хитой Халқ Республикасида жами 20471 нафардан ортиқ фуқаролар касалланиб, кунлик ўсиш 18,8 фоизни (3233 нафар) ташкил этмоқда. 425 нафар фуқаро ушбу касалликдан вафот этган.

Жорий йилнинг 3 феврал куни Агентликнинг вирусология лабораториясига 60 нафар фуқародан коронавирус инфекцияси лаборатория таҳлили учун намуналар келтирилди. Январь ойидан бошлаб коронавирус инфекциясига 215 нафар фуқаролардан намуналар келган. Ушбу намуналарда коронавирус инфекцияси топилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга қарши марказий штаби жорий йилнинг 4 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида коронавирус касаллиги умуман қайд этилмаган.

Ўзбекистондан Хитойга ва Хитойдан Ўзбекистонга авиапарвозлар вақтинчалик тўхтатилган.

Агентликнинг маркази штаби мутахассислари томонидан 71-276-49-66, 71-276-46-65 ишонч телефонлари орқали мурожаат қилганларга тушунтиришлар, аниқ маълумотлар ва зарур тавсиялар бериб борилмоқда. Шу кунгача жами 1642 та мурожаатларга жавоб берилган.

И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига жорий йилнинг 3 февраль куни хорижий давлатлардан 33 та самолёт қабул қилинган, 4441 нафар фуқаролар санитария-карантин пунктларида термометриядан ўтказилган.

Темир йўллари АЖ марказий Санитария-эпидемиология хизматига қарашли 6 та санитария-карантин пунктидан 3 та поездда жами  497 нафар фуқаролар ўтишган, шулардан 62 нафарини хориж фуқаролари ташкил этади. Тана ҳарорати кўтарилган беморлар аниқланмаган.

Давлат чегара кесишиш пунктларидаги санитария-карантин пунктлар орқали 1626 та автотранспортлар, 23468 нафар фуқаролар ўтказилган, шулардан 11971 нафари чет фуқаролари ҳисобланади. Тана ҳарорати кўтарилган фуқаролар аниқланмаган.

2020 йилнинг 4-5 февраль кунлари Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳридан 2 та ҳамда Ухань провинциясидан 1 та чартер рейслар амалга оширилади.

Дастлабки рейс Пекин шаҳридан амалга оширилди ҳамда унда 250 нафар фуқароларимиз олиб келинди. Бирламчи текширувларда уларнинг ҳеч бирида коронавирус аломатлари аниқланмади.

Хитойдан олиб келинган ватандошлар коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, хавфсиз санитария-эпидемиологик ҳолатни таъминлаш ҳамда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида махсус тайёрланган тиббиёт муассасасига жойлаштирилади.

Махсус тайёрланган муассасаларда барча зарур шароитлар яратилган. Жумладан, ўрин-жойлар, озиқ-овқатлар, зарур дори-дармонлар, диагностика, дезинфекция ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган.

Фуқароларнинг барчаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра  14 кун давомида (касалликнинг яширин даври давомида) лаборатория ва тиббий текширувлардан ўтказилади. Мазкур тадбирларга Соғлиқни сақлаш вазирлигидан соҳанинг етакчи мутахассислари жалб этилган, улар тегишли тартибда касбий тайёргарликдан ўтказилган.

Фуқаролар яқинлари билан телефон орқали аудио-видео мулоқот олиб бориш имкониятига эга бўлишади, дейилган маълумотда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

e4yxlrpv4euzpmphpliyljxkwlf239d2

Тошкентда автобусларни юқумли касалликларга қарши дезинфекция қилиш бошланди

Турли юқумли касалликлар вируслари кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ҳудудий санитария ва эпидемиология марказлари билан …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари