Главные новости
Главная / Жамият / Сентябрь ойидан буён давлат бюджетига тонировкадан қанча пул келиб тушган?
Место рекламы

Сентябрь ойидан буён давлат бюджетига тонировкадан қанча пул келиб тушган?

Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Назармуҳаммедов томонидан ички ишлар органлари фаолиятига оид статистик маълумот тақдим этилди.

Мажлисда қатнашган Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ўз ҳисоботида йил аввалининг энг шов-шувли қарорларидан бирибўлган — автомобиль ойналарини маълум сумма эвазига қорайтириш ҳуқуқи, шунингдек, онлайн аукционда сотилган чиройли ва «чиройсиз» рақамлар ортидан келган тушумлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Назармуҳаммедов

Унинг сўзларига кўра 2018 йилнинг 1 сентябридан бошлаб автомобиллар ойнасини қорайтириш (тонировка) хизматларини тақдим этиш орқали давлат бюджетига 6,9 млрд сўм келиб тушган ва тушумнинг 10 фоизи ички ишлар органлари ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилган.

Даврон Назармуҳаммедов ўз нутқида онлайн аукционларда 18.718 та давлат автотранспорт рақами 95,466 млрд сўмга сотилганини ҳам айтиб ўтди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда anvarj63

Check Also

Фото: «Халқ сўзи»

Хоразмда ғўзанинг янги нави яратилди

Хоразм Маъмун академиясининг селекционер олимлари томонидан олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида ғўзанинг янги — «Ният» …