Главные новости
Главная / Жамият / Сенат: 10 май куни Ҳиндистонда қолиб кетган ўзбекистонликларни олиб келиш учун чартер рейслар қўйилади
Место рекламы

Сенат: 10 май куни Ҳиндистонда қолиб кетган ўзбекистонликларни олиб келиш учун чартер рейслар қўйилади

Даволаниш учун Ҳиндистонга бориб, пандемия туфайли ватанга қайтолмаётган ўзбекистонликларни олиб келиш учун “Uzbekistan Airways” АЖ авиакомпанияси томонидан Тошкент – Деҳли – Тошкент ҳаво йўналиши орқали махсус (чартер) рейс ташкил этилади. Бу ҳақда Kun.uz’га парламент юқори палатасининг ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Республика махсус комиссияси томонидан Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ва Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистонга даволаниш учун борган ватандошлар учун чартер рейс ташкил этилиши юзасидан қилган мурожаати қаноатлантирилган. Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш чоғида уларга керакли тиббий хизматлар кўрсатилиши таъкидланган.

3 май куни Kun.uz эълон қилган «Аҳволимиз тобора оғирлашмоқда, пулларимиз тугаб бўлди. Ҳиндистонга даволанишга бориб, Ўзбекистонга қайтолмаётган ўзбеклар» сарлавҳали мақола Олий Мажлис Сенатида ўрганиб чиқилиб, сенаторлар Махсус комиссия ва Ташқи ишлар вазирлигига хат жўнатган, унинг ижроси юзасидан 11 майгача ахборот беришни сўрашган эди.

Хатда Ҳиндистонга даволанишга бориб, Ўзбекистонга қайтолмаётган ватандошларимизнинг моддий аҳволи оғирлиги, ҳозирда мавжуд маблағлари 5-7 кунга етиши, айримлари эса хайрия акцияларида ҳомийлардан йиғилган пул маблағлари эвазига кетишгани, Ҳиндистонда қолаётган ўзбекистонликларнинг аксарияти элчихонада махсус чартер рейс орқали ватанга қайтиш учун рўйхатдан ўтишгани таъкидланганди.

Сенат махсус комиссия ва ТИВдан мақолада келтирилган барча важларни ўрганиб, муҳтожларга моддий ёрдам кўрсатилиши ва уларнинг чартер рейслар орқали Ўзбекистонга қайтарилиши бўйича кўрсатмалар беришни ҳамда қилинган ишлар тўғрисида 11 майгача Сенатга маълум қилишни сўраган эди.

Kun.uz манбасининг хабар беришича, 8 май куни чартер рейс орқали Шаржа шаҳридан пандемия туфайли Бирлашган Араб Амирликларида қолиб кетган ўзбекистонликлар олиб келинган. Шунингдек, 9 май куни Минск шаҳридан Беларусь Республикасидаги Ўзбекистон фуқаролари махсус рейс билан олиб келиниши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, коронавирусга қарши кураш доирасида Ўзбекистон 16 март кунидан эътиборан жаҳоннинг барча мамлакатлари билан авиа ва автомобиль қатновларини тўхтатган эди.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан 30 март соат 00:01дан 20 апрель соат 00:01га қадар Ўзбекистондаги мавжуд барча аэропортлар ёпилган ва авиақатновлар бутунлай тўхтатилди.

29 апрель куни Uzbekistan Airways матбуот котиби Ҳабибулло Набиев Kun.uz’га берган маълумотида хорижга авиақатновлар 30 июнгача тикланмаслиги мумкинлигини айтганди.

Орадан икки кун ўтгач, Uzbekistan Airways бу маълумотни рад этиб, хорижга парвозлар ва авиачипталар сотуви тикланиш муддати коронавирус тарқалиши бўйича халқаро вазиятга боғлиқлиги, агар 30 июнга қадар турли давлатлар ва Ўзбекистонда карантин бўйича чекловлар бекор қилинса, хорижий йўналишларга чипталар сотуви ҳам, авиақатновлар ҳам қайта тикланиши мумкинлигини маълум қилган эди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

alhyvgp9pgb2alzpw3iz3o0hbqx7jnsl

Ошхоналар, буюм бозорлари ва жамоат транспортига рухсат йўқ. Амалда қоладиган карантин талаблари рўйхати

Ўзбекистонда карантин даврида ижтимоий масофа сақлаш, уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари