Главная / Жамият / Силга чалинган болалар кўрпа-тўшаги теримчи аскарларга бериб юборилди
Место рекламы

Силга чалинган болалар кўрпа-тўшаги теримчи аскарларга бериб юборилди

Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл туманидаги 5-санатория мактаб-интернати ўқувчиларининг кўрпа-тўшаклари пахта тераётган ҳарбий хизматчиларга бериб юборилди.

Бу интернатда даволаниб ўқиётган сил касаллигига мойил болалар кечаси билан ухлолмай совқотиб чиқаётгани, шамоллаб касал бўлаётгани ҳақида ота-оналар Озодликка 25 октябрда шикоят қилди.

Мактаб маъмурияти юқорининг буйруғи билан 50та кўрпа-тўшак сафарбарлик резервидаги ҳарбийларга бериб юборилганини тасдиқлади.

Тўрткўл туманидаги 5-санатория мактаб-интернатида фарзанди ўқиётган, исми сир қолишини сўраган оналардан бирининг айтишича, у фарзандига уйидан кўрпа-тўшак олиб бориб беришга мажбур бўлган:

Ўғлимнинг озгина сил касаллиги бор. Шунинг учун шу интернатга берган эдик. Беш кун интернатда, икки кун уйда бўлади. Лекин, охирги марта келганида кечаси билан совқотиб чиқяпмиз, кўрпа-тўшагимизни олиб қўйишган, фақат чойшаб ётиб ётибмиз, деди. Бориб кўрсам, ҳақиқатан шундай. Болалар совуқ хоналарда қалтираб ётибди. Сўрасам, аскарларга бериб юбордик, пахта тугаса қайтариб беришади, агар имкони бўлса уйингиздан кўрпа олиб келинг, дейишди. Кейин, уйдан олиб бориб бердим,” – дейди оналардан бири.

Озодлик болаларнинг фақат чойшаб ёпиб ётгани акс этган видеони ҳам қўлга киритди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда anvarj63

Check Also

salom

Бозорда валюта алмаштирганлик учун жавобгарликни кучайтириш ҳақида

Иқтисодий тараққиёт маркази директори, иқтисодчи Юлий Юсупов KUN.UZ учун ёзган мақоласида хорижий валютани ноқонуний алмаштирганлар …