Главные новости
Главная / Жаҳон / Саудия Арабистонида лочин рекорд нархда сотилди
Место рекламы

Саудия Арабистонида лочин рекорд нархда сотилди

Саудия Арабистонидаги аукционда лочин рекорд нархда – 173 минг долларга сотилди. Бу келишув подшоҳликда ҳар йил ўтувчи аукциондаги энг йириги ва Форс кўрфази давлатларида лочинлар савдоси тарихидаги энг қиммати бўлди.

Фото: Getty Images

Аукцион Саудия лочин клуби томонидан ташкиллаштирилади. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, 1,1 кг оғирликка эга саҳро лочини – шахин Саудия Арабистонининг шимолидаги Хафир-ал-Батин вилоятида тутиб олинган.

Лочинларнинг ўртача нархи 30 минг долларни ташкил қилади. Жорий йилда аукцион қишки лочин ови мавсуми арафасида ўказилган. Пандемия сабабли ёзги ов мавсуми эса бекор қилинган.

Арабистон яриморолида яшовчи араблар маданий меросининг бир қисми ҳисобланган лочин ови анъаналари минг йиллик тарихга эга. Ушбу қушларга талаб катта бўлгани сабабли уларнинг ноқонуний савдоси фаол олиб борилади: ҳар йил подшоҳликда 2,7 млнга яқин лочин ушланади ёки ўлдирилади. Шу сабабли давлат лочинлар келиб чиқиши қонуний экани тасдиғини талаб қилган ҳолда расмий аукционлар ва мусобақаларни қўллаб-қувватлайди.

Жорий йилда лочин аукциони пойтахт Ар-Риёд яқинида ўтказилмоқда. Савдолардан тушадиган пуллар лочин овини ривожлантириш ва оммалаштиришга йўналтирилади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

oihbss-nusa6ofps1ygdw4p6prqamlp6

Пекинга кирувчилар сони кунига 500 киши билан чекланиб қўйилди

Пекин маъмурияти Хитой пойтахтига кирувчилар сонини назорат қилишга қарор қилди. Эндиликда шаҳарга кунига фақат 500 …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари