Главные новости
Главная / Жамият / Саудия Арабистонида 21 июндан комендантлик соати бекор қилинади
Место рекламы

Саудия Арабистонида 21 июндан комендантлик соати бекор қилинади

Қиролликнинг денгиз ва қуруқлик чегаралари ёпиқлигича қолади, хориж давлатлари билан авиақатновларни тиклаш бўйича ҳозирча қарор қабул қилинмаган.

Саудия Арабистони ички ишлар вазирлиги 23 мартда коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган комендантлик соати бекор бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда Al Hadath телеканали хабар бермоқда.

“21 июнь эрталаб соат 6.00дан дан мамлакатнинг барча ҳудудларида комендантлик соати амал қилиши тўхтатилади”, – дейилади ички ишлар вазирлиги баёнотида.

w4g3t-nqzr75hvdfmon-4k721ou2jwkvБаёнотда айтилишича, қиролликда санитар-эпидемиологик чораларга қатъий амал қилиниши лозим бўлади. Ҳукумат фуқароларни “ижтимоий масофа сақлаш, оғиз ва бурунни ёпиб турадиган ниқоб тақиш ҳамда 50дан ортиқ киши тўпланадиган йиғилишлар ўтказмаслик”ка чақирмоқда. Қайд этилишича, ушбу тартибга амал қилмаганлар жазога тортилади.

Саудия ҳукумати иқтисодий ва савдо фаолиятига нисбатан жорий этилган барча чекловларни олиб ташламоқда. 21 июндан давлат муассасалари ва хусусий компанияларга иш бошлашга рухсат берилди.

Шу билан бирга, қиролликнинг денгиз ва қуруқлик чегаралари ёпиқлигича қолади, хориж давлатлари билан авиақатновларни тиклаш бўйича ҳозирча қарор қабул қилинмаган.

Қироллик соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, Саудия Арабистонида бир суткада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 4757 та ҳолат қайд этилган, жами касаллик юқтирганлар сони 145 991 нафарга етган, 1 139 киши касалликдан вафот этган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

gdkobgfv-p2h4tdy3hzmn38bw5y2d0pd

Эронда тиббий ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланди

Мамлакатда охирги кунларда коронавирус юқтириш ва ўлим ҳолатлари кескин ўсди. Фото: REUTERS / Wana News …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари