Главные новости
Главная / Жамият / Санкт-Петербургдаги уй томида Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди
Место рекламы

Санкт-Петербургдаги уй томида Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси (Россия) берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 19 июль куни мазкур шаҳарнинг Москва туманидаги уй томида Ўзбекистон фуқароси У.А.нинг жасади топилган. Полиция ўлимга электр токи уриши сабаб бўлганини маълум қилди.

ТИВ хабарида айтилишича, Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Ваколатхонаси билан биргаликда консуллик-ҳуқуқий масалаларни ҳал қилиш ва марҳумнинг жасадини ватанга юборишда ёрдам бериш билан шуғулланмоқда.

a_kycvpg-l46wn0adc-ejmpf2dlj6gdb

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ва эслатишича, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда области) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

wvbjoufpm20xlcrdjxr8voash1foqiti-1

Максим Орешкин Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИга қўшилишини айтди

Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин 30 ноябрь куни Россия Олий иқтисодиёт мактаби (Высшая школа …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари