Главная / Жамият / Санитария талабларига жавоб бермайдиган мактаблар ўқишни масофавий тарзда олиб боради
Место рекламы

Санитария талабларига жавоб бермайдиган мактаблар ўқишни масофавий тарзда олиб боради

Белгиланган меъёрларга жавоб бермайди деб топилган мактабларда анъанавий таълим бошланишига йўл қўйилмайди.

Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамовага асосланиб, Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

“Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан бирор мактаб санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди деб топилса, ушбу мактабда анъанавий таълим бошланишига йўл қўйилмайди, яъни ўқувчиларнинг таълим олиши масофавий тарзда амалга оширилади”, деди вазирлик расмийси АОКА штабидаги брифингда.

Матбуот котиби мактабларнинг қай ҳолларда карантинга ёпилиши мумкинлигига аниқлик киритди.

“Битта синфда 3 нафар ўқувчида коронавирус аниқланган тақдирда синф Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан карантинга олинади ва мактабда дезинфекция тадбирлари амалга оширилади.

Жами синфлар сонидан ёки ўқитувчи-ходимлар жами сонидан 10 фоизида коронавирусга тест натижалари ижобий натижани кўрсатган тақдирда мактаб карантинга олинади”, деди Лайло Рустамова.

Аввалроқ ўқувчилар тўпланиб қолишининг олдини олиш учун синфлар турли соатларда мактабга келиши йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилган эди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

bgb_9oneg7tpcdbgufi2aoz1-64xrg9s

ДТМ: Тест синовлари натижалари бўйича ишлар якунланди

Давлат тест маркази абитуриентларнинг имтиҳон натижалари бўйича ишлар тугатилгани, лекин ижодий имтиҳон натижалари энди ягона …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари