Главные новости
Главная / Технологиялар / Samsung ўз смартфонларидаги муаммо учун мижозлардан узр сўради
Место рекламы

Samsung ўз смартфонларидаги муаммо учун мижозлардан узр сўради

Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси бир қатор смартфонларида қурилмани блокдан чиқариш сенсори ишида кузатилган носозлик сабабли етказилган ноқулайликлар учун узр сўради. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.

6xqjvefnotjzcbwxfedfwcdv4ho-gixe

“Биз бармоқ изларини танишдаги муаммолар сабабли мижозларимизга етказилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Биз смартфонларда [Galaxy S10 ва Note 10 қатори] юзага келган хатони тўғрилаш учун дастурий таъминотни янгилашни бошладик”, дейилган компания баёнотида.

Ўтган ҳафта компания смартфонлар эгаларига қурилмалар экранлари учун ҳимоя қопламаларини қўлламасликни ва янги дастур чиққунча хотирадан бармоқ изларини ўчиришни сўраган.

Аввалроқ The Verge интернет-порталида экранлар учун гелли негиздаги ҳимоя қопламаларини қўллаш смартфонни бармоқ изи билан блокдан чиқариш сенсори ишини издан чиқариши мумкинлиги ҳақида маълумот пайдо бўлган. Ушбу муаммо смартфоннинг хавфсизлик тизимидаги камчилик бўлиб, смартфонлар экранлари носозлик сабабли исталган одам бармоғи ёрдамида очилиши мумкин.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

psjsvqzxbnymqpztrpawhjgzy7n5fumf-1

23та янги телефонни сотиб юбориб, ўрнига ишлатилган 18та қурилма харид қилган экспедиторга жиноят иши очилди

Пойтахтдаги “Тошкент савдо маркази” МЧЖда экспедитор бўлиб ишловчи, 1990 йилда туғилган Д.А. жорий йил 9 …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари