Главная / Жамият / Samsung дунёдаги энг йирик фармацевтика заводини қуради
Место рекламы

Samsung дунёдаги энг йирик фармацевтика заводини қуради

Super Plant деб номланувчи ушбу завод Samsung BioLogics Co компаниясининг тўртинчи корхонаси бўлади. Унинг майдони 230 минг квадрат метрни ташкил этади.

Фото: Getty Images

Samsung компанияси 2 млрд долларга яқин маблағ сарфлаб дори-дармон ишлаб чиқариш заводини қуради. 2022 йилда қурилиш ишлари якунланганидан сўнг у дунёдаги энг йирик фармацевтика заводи бўлади.

Компания коронавирус пандемияси сабабли биологик даво воситалари бозори ривожланишини назарда тутган ҳолда ушбу соҳага эътибор қаратмоқда, деб ёзади The Wall Street Journal

Super Plant деб номланувчи ушбу завод Samsung BioLogics Co компаниясининг тўртинчи корхонаси бўлади. Унинг майдони 230 минг квадрат метрни ташкил этади. У компаниянинг мавжуд учта корхонаси майдонини қўшиб ҳисоблаганда ҳам каттароқ бўлади.

Samsung BioLogics дунёдаги йирик фармацевтика компаниялари учун биологик препаратлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Бўлинма раҳбари Ким Тхэ-ханнинг сўзларига кўра, дастлаб янги завод анча кичик бўлиши режалаштирилган, аммо коронавирус пандемияси янги тоифадаги маҳсулотлар – COVID-19ни даволаш учун дорилар тоифасини пайдо қилган.

“COVID-19 бизга инқироздан кўра кўпроқ имкониятларни беради”, – деди Ким Тхэ-хан.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

rs2ds35o3xme-uojqmb6iy13o0w-ql2a

Очилбой Раматов бошчилигидаги комиссия Жиззахда 6 қаватли уйнинг қулаши сабабларини ўрганади

Жиззахда кўп қаватли уйнинг қулаб тушиши сабабларини ўрганиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди. Комиссияга бош вазирнинг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари