Главная / Маданият / Самарқандда кекса аёлнинг бошига челак кийдириб, мушт туширган йигитларга суд ҳукми ўқилди

Самарқандда кекса аёлнинг бошига челак кийдириб, мушт туширган йигитларга суд ҳукми ўқилди

2018 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ижтимоий тармоқларда бир тўда йигитларнинг кекса аёлнинг бошига челак кийдириб, мушт уриб йиқитганлари тасвирланган видеолавҳа тарқалди ва кенг муҳокамаларга, баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Маълум бўлишича, воқеа 2018 йилнинг май ойида Самарқанд шаҳри Сиёб бозори яқинидаги “Шодиёна” савдо мажмуасида содир бўлган. Сотувчилар 1997 йилда туғилган Ширинбек Абдураҳмонов, 1993 йилда туғилган Анвар Мардонов ва 2000 йилда туғилган Дониёр Баҳриддиновлар шу мажмуада тиланчилик қилиб кун кечирувчи, 1961 йилда туғилган Ҳалима Бўриевани мазах қилиш мақсадида бу ишни амалга оширишган.

Ҳозир шахси аниқланаётган Раҳматжон исмли йигит челакни аёл бошига кийгизади, Ширинбек Абдураҳмонов унга мушт тушириб ағдаради. Йигитлардан бири, Дониёр Баҳриддинов эса буни телефонга тасвирга олиб, кейинчалик интернет орқали тарқатади.

Бу ишни амалга оширган зўравонларга нисбатан жиноят иши очилган, прокуратура назорати ўрнатилганди. Самарқанд шаҳрида мазкур иш юзасидан сайёр суд бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Замон” кўрсатуви лавҳа тайёрлади.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси Зарифа Аҳмедова берган маълумотларга кўра, очиқ, сайёр суд мажлиси ўтказилган. Суд жараёнида ЎзР ЖК 277 моддаси 2-қисми “б, д” бандлари бўйича айбланган Ширинбек Абдураҳмоновга Ёшлар иттифоқи томонидан берилган кафиллик хати, “Боғимайдон” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан берилган кафолат хати, жабрланувчининг даъвоси йўқлиги, айбланувчининг қилган ишидан пушаймонлиги инобатга олиниб, шу модда санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Лавҳада судланувчи Ширинбек Абдураҳмонов бу ишидан пушаймонлигини билдириб, кечирим сўраган. Унинг онаси Наргиза Розиқова ҳам омма олдида ўғлининг иши учун кечирим сўраб, фарзандининг 2 ой-у 13 кун ҳибсда ўтириб, ва ниҳоят суд томонидан озод қилингани туфайли миннатдорчилик билдирган.

Воқеанинг бошқа иштирокчиларига нисбатан қандай жазо белгилангани тўғрисида ҳозирча маълумот берилмаган.

Check Also

bezymyannyj-3-680x378

«Бурж Халифа»даги Том Круз ва чироқлар илинган устунга сакраган Жеки Чан: Кино оламидаги қойилмақом 10 трюк

Апрель ойининг охирида Campus Univers Cascadees каскадёрлар мактаби талабалари #CUCchallenge номли челленжни бошлаб берди. Уларнинг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари