Главные новости
Главная / Маданият / Самарқандда Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг филиали очилади
Место рекламы

Самарқандда Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг филиали очилади

Самарқандда Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг филиалини очиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг қарори лойиҳасига таяниб, «Podrobno.uz» хабар бермоқда.

Фото: «Podrobno.uz»
Фото: «Podrobno.uz»

Ҳужжатга кўра, филиал илк талабаларни 2019/2020-ўқув йилидаёқ кундузги ва сиртқи таълим шакли бўйича қабул қилиши лозим.

Ўқув муассасасининг асосий вазифалари — жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун илғор хорижий тажрибага мос келувчи кадрларни тайёрлаш тизимини ривожлантириш, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фундаментал илмий тадқиқотлар ўтказиш.

Филиалда ўқитиш Россия ўқув режалари ва дастурлари бўйича олиб борилади. Битирувчиларга Россия намунасидаги диплом берилади, у Ўзбекистон ва Россия Федерациясида олий таълим ҳужжати деб тан олинади.

Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг талабалари ва битирувчилари орасида 172 нафар Олимпиада чемпиони, Европа ва жаҳон чемпионлари бор.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

b0b410ca81bfa3b722bc9a7af4474ac3-624x600

Насиҳат – Шеър

Аё фарзандларим, сизга насиҳат, Қилай, ҳозир тирикман бир васият. Худонинг бирлигин дил бирла иқрор, Этинг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари