Главные новости
Главная / Маданият / Самарқанд вилоят тиббий хизматлар қимматлигига аниқлик киритилди
Место рекламы

Самарқанд вилоят тиббий хизматлар қимматлигига аниқлик киритилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоят кардиология диспансерида тиббий кўрикдан ўтиш учун узундан узоқ навбат юзага келаётгани ва даволаниш учун тиббий хизматларнинг юқорилиги (10 кун учун 2 миллион сўм) ҳақида хабарлар тарқалди. «Zarnews» масалага аниқлик киритиш мақсадида диспансерда бўлди.

%d1%81%d0%b0%d0%bc%d0%b0%d1%80%d0%ba%d0%b0%d0%bd%d0%b4-680x416Фото: «Zarnews»

«Кўрикдан ўтиш учун беморларнинг узоқ навбат кутиб қолиши боиси – муассасамизнинг вилоятда ягона эканлиги билан боғлиқ, – дейди Самарқанд вилоят кардиология диспансери бош врачи Шаҳодат Содиқова. – Қолаверса, аҳоли туманлардаги поликлиника ва даволаш муассасалари фаолиятидан кўнгли тўлмагани учун бизга мурожаат қилади. Бундан ташқари, қўшни вилоятлардан келувчилар ҳам жуда кўп. Шу сабабли айрим кунларда поликлиникамизда мурожаат қилувчилар кўпайиб кетиб, узун навбатлар юзага келади.

Унинг таъкидлашича, беморларнинг 80 фоизи тўловни амалга ошириб, пуллик хизматдан фойдаланади. 20 фоиз беморларгина махсус ордер билан келиб, тўлиқ бепул даволанади. Тиббий хизмат нархлари «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш профилактика муассасаларида пуллик тиббий хизматларга нархларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом»га асосан белгиланган.

Бу нархнома муассасанинг кириш жойидан бошлаб ҳар бир қаватида кўзга кўринарли жойларга илиб қўйилган.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

b0b410ca81bfa3b722bc9a7af4474ac3-624x600

Насиҳат – Шеър

Аё фарзандларим, сизга насиҳат, Қилай, ҳозир тирикман бир васият. Худонинг бирлигин дил бирла иқрор, Этинг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари