Главные новости
Главная / Жамият / Самарқандда трамвайдаги йўловчилар юзига суюқлик сепиб қочиш ўсмирларнинг пранки бўлиб чиқди. Улар кечирим сўрашди
Место рекламы

Самарқандда трамвайдаги йўловчилар юзига суюқлик сепиб қочиш ўсмирларнинг пранки бўлиб чиқди. Улар кечирим сўрашди

Самарқанд шаҳрида юзига ҳимоя ниқоби тақиб олган шахснинг трамвайга чиқиб, йўловчиларга номаълум суюқлик сепгани ва бунинг натижасида бир неча йўловчининг ҳушидан кетгани пранк бўлиб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, интернетда Самарқанд шаҳрида содир бўлган ноодатий воқеа тасвирланган видео эълон қилинди. Унда ёш йигитнинг трамвайга чиққани ва бир неча сониядан сўнг қайтиб чиққани, унинг ортидан трамвайдаги одамлар ҳам ташқарига отилгани кўринган. Ушбу ҳодиса Темирйўл вокзали-Сартепа йўналишидаги 1-трамвай Чой қадоқлаш фабрикаси бекатида тўхтаб турган вақтида содир бўлган.

8dqeureb5nusbtjktlcwy3fjsuoiujby

«Одамлар, бу шунчаки пранк (ҳазил) эди, биз бундай реакция бўлади, деб ўйламагандик… Биз шаҳардаги ғалва учун кечирим сўраймиз. Гўёки ҳушидан кетган барча шахслар бизнинг актёрларимиз, баллонча эса шунчаки ҳавони тозаловчи восита эди. Ҳеч ким зарар кўрмади. Одамлар буни билиши учун ушбу хабарни максимал тарзда улашинг», – дея ёзишган ўсмирлар Instagram’даги саҳифасида.

Ўсмирлар билан маҳаллий ИИБ ходимлари суҳбат ўтказишган. Instagram’даги саҳифага кўра, ушбу пранк биринчиси бўлмаган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

0hh0uuefjstylul4phvtkx_iu_lpn0qx

«Андижонгаз» ҳудудий газ таъминоти филиали жорий йилда аҳолига 45267 тонна суюлтирилган газ етказиб беради

«Андижонгаз» ҳудудий газ таъминоти филиали аҳоли хонадонларини суюлтирилган газ билан мунтазам ва сифатли таъминлаш борасида …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари