Главная / Иқтисодиёт / Самарқандда поезд қулоқчин таққан болани уриб кетмаслик учун фавқулодда тўхташга мажбур бўлди
Место рекламы

Самарқандда поезд қулоқчин таққан болани уриб кетмаслик учун фавқулодда тўхташга мажбур бўлди

6 сентябрь куни соат 06:43 ларда Мароқанд–Тинчлик йўналишидаги юк поезди Каттақўрғон–Зирабулоқ темир йўл бекатларининг 4-пикетида ҳаракатланиб кетаётганида фавқулодда тўхташни амалга оширади. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи капитан Алишер Очилов Kun.uz’га маълум қилди.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси

Маълум бўлишича, Каттақўрғон шаҳридаги маҳаллардан бирида яшовчи 2003 йилда туғилган  Р.Ф. темир йўл излари ичида қулоқчин тақиб кетаётганида орқа томондан келаётган юк поездининг сигнал беришини эшитмайди.

Оқибатда поезд ушбу вояга етмаган шахсни уриб юбормаслик учун фавқулотда тормоз бериб, қийинчилик билан тўхташга мажбур бўлади. Поезд 15 дақиқадан сўнг ўз йўналиши бўйича ҳаракатни давом эттирган.

Ҳолат маҳалла ва таълим муассасасида муҳокама этилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Алишер Очиловнинг айтишича, Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан ҳамкорликда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни «Темир йўлларда хавфсиз кун» ва ҳар пайшанба куни «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» тарғибот кунлари ўтказмоқда.

Бу кунларда темир йўл хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши бўйича, шу жумладан: маиший чиқиндилар ташлаш, тан жароҳатлари олиш, бахтсиз ходисалар, ўз жонига қасд қилиш, вагон ойналари синдирилиши, темир йўл сигнализация ва алоқа воситаларига шикаст етказиш, темир йўлга бегона жисм қўйиш, темир йўлларда ташилаётган товар-моддий бойликларнинг талон-торож қилиниши каби ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида темир йўл атрофида жойлашган маҳаллалар, корхона-ташкилотлар, таълим муассасаларида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

c9zaqjnwgvfy836qekftq7nikiqihjqg

Мутахассис коронавирусга чалинганда антибиотик қабул қилиш масаласида изоҳ берди

Гриппда ҳам, коронавирусда ҳам касаллик чақирувчиси вирусдир. Бу икки касалликда хасталикнинг бошланишидан антибиотикларни қабул қилиш …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари