Главная / Жамият / Самарқандда «майизхўр»лар қўлга олинди
Место рекламы

Самарқандда «майизхўр»лар қўлга олинди

Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани Оқмачит қишлоғида яшовчи Н.Б. 7 октябрь куни ўз бошқарувидаги “Labo” русумли автомашинага 20 қоп майизни юклаб, “Навкат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи йўлда кетаётганда кутилмаганда транспорт воситаси панд берган.

“Постда” хабарига кўра, вақт 02:30га яқинлашганида узоқдан машина яқинлашиб келган. У кўмак олиш умидида машина томон тинимсиз қўл кўтариб, тўхташига ишора қилган.
r-omxvbyhbomx99h-nqacsp3jknfouk0
Машина яқинлашиб тўхтаган. “Кобальт” русумли автомашинадан икки номаълум шахс тушиб, ҳеч бир сўз демасдан, Н.Б.нинг олдига яқинлашган. У-бу савол бериб вазиятни ўрганган бўлишган. Кейин эса Н.Б.нинг турли жойларига уриб кетишган. Талончилар унга жиддий жароҳат етказиб, 20 қоп майизни машинага ортганича воқеа жойидан яширинишади.

Жабрланувчи ўзига келиб, тезда бу ҳақда ички ишлар органига мурожаат қилди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қўшработ туманининг Янгиқишлоқ қишлоғида яшовчи Э.Д. ва Н.Н. содир этгани аниқланиб, улар қўлга олинди.

Айни пайтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари давом этмоқда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

vmnh1horyla2pbxz4llmqo9im67zbeix

Ўзбекистоннинг Латвиядаги янги элчиси Ригага жўнаб кетди

7 октябрда Тошкентдан Ригага Ўзбекистоннинг Латвиядаги янги элчиси Қадамбой Султонов жўнаб кетди. Бу ҳақда ташқи …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари