Главные новости
Главная / Медиа / Самарқанд вилояти бош архитектори 7 миллиард сўмни талон-торож қилишда айбланмоқда
Место рекламы

Самарқанд вилояти бош архитектори 7 миллиард сўмни талон-торож қилишда айбланмоқда

Самарқанд вилоят бош архитектори Бобир Элмурадов давлат мулкини талон-торож қилишда гумонланиб қўлга олинган.

Kun.uz манбаси хабар беришича, у гаров эвазига озод қилинган ва ҳозирда 7 миллиард сўмлик бюджет маблағини ўзлаштиришда айбланиб суд қилинмоқда.

pcwr1urhu1_zqx-xm4qcwn7sphzp4bny

Бобир Элмурадов 2019 йилнинг мартида Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – вилоятнинг бош архитектори этиб тайинланганди.

У бу лавозимга тайинланишидан аввал Самарқанд шаҳри ҳокими ўринбосари вазифасида ишлаган вақтида шаҳарнинг «Саид» маҳалласидаги 26 нафар фуқарога уйлари «снос»га тушган деб давлат бюджетидан 7 миллиард сўм миқдоридаги пулни асоссиз равишда беришда айбланган.

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205 (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 228-моддаси  (ҳужжат ва муҳрларни қалбакилаштириш) билан вилоят прокуратураси айблов хулосаси эълон қилинган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

be8400c4-9711-4ebe-a38b-e48f89e99681_w1023_r1_s

Самарқандда “ҳаёсиз саҳналар”ни кўрсатган STV эфири тўхтатилди

Ўзбекистонда очилган биринчи мустақил телевидение – STV (Самарқанд телевидениеси) фаолияти “ҳаёсизликни тарғиб қилувчи” материални узатгани …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари