Главные новости
Главная / Сиёсат / Самарқанд шаҳрида карантин вақтида ҳам тунги клублар ишлаётгани маълум бўлди
Место рекламы

Самарқанд шаҳрида карантин вақтида ҳам тунги клублар ишлаётгани маълум бўлди

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий қилинган карантинга қарамай, Самарқанд шаҳридаги тунги клублар ўз фаолиятини давом эттираётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берган.

12 июнь куни Самарқанд шаҳрида ИИБ тезкор ходимлари кафе, бар ва тунги клублар назорати бўйича тунги рейд тадбирларини ўтказган. Рейд давомида Самарқанд шаҳри Нодирабегим кўчасида жойлашган тунги клуб ва бильярдхона кўздан кечирилганда, улар карантин қоидаларини қўпол равишда бузиб, яширинча фаолият кўрсатаётгани аниқланган.

Ярим кечаси бўлганига қарамай, бильярдхонада уч нафар, тунги клубда ўн нафар фуқаро борлиги аниқланган. Ушбу фуқаролар Самарқанд шаҳри ИИО ФМБ 5-сонли ички ишлар бўлимига олиб борилиб шахсига аниқлик киритилган. Уларга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонуннинг тегишли моддаларига асосан баённома расмийлаштирилган.

Маълумот учун, Самарқанд шаҳри 8 июнь куни «сариқ» тоифага ўтказилганди. 10 июндан эса шаҳарда жамоат транспорти фаолияти тикланган.

Kun.uz мухбирининг хабар қилишича, Самарқандда карантин қоидаларига беписанд фуқаролар жуда кўп учрамоқда. Хусусан, йўловчи ташиш лицензиясига эга бўлмаган машиналар белгиланган миқдордан (2 киши) ортиқ одам ташишда давом этмоқда.

Шаҳарда автобус йўналишларининг барчаси фаолиятини тикламагани учун одамлар лицензияли ва лицензиясиз таксилар хизматидан фойдаланишга мажбур бўлмоқда. Ҳар икки турдаги таксилар одамларни шаҳар унчалик катта эмаслигига қарамай, киши бошига 10 минг сўмдан ташимоқда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

x_o9vifrs_zxpyyifir4ja6w0capjvno

Адлия вазири ўринбосари: Халққа хизмат кўрсатиш сифатини кўтариш қонун даражасида таъминланиши зарур

Ҳар ишда қонун ва тартиб бўлиши керак. Шу маънода ижро ҳокимиятининг фуқаролар билан муомала-муносабати ҳам …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари