Главные новости
Главная / Сиёсат / Салим Ашуров Президент Администрациясида ОАВ бўйича шўъба мудири бўлди
Место рекламы

Салим Ашуров Президент Администрациясида ОАВ бўйича шўъба мудири бўлди

Шоир Салим Ашуров Президент администрацияси оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шўъбаси мудири этиб тайинланди. Бу ҳақда Turon 24 хабар бермоқда.

Фото: Turon24
Фото: Turon24

Шунингдек, Баҳодир Юнусов мазкур шўъбанинг бош консультанти, Элбек Долимов эса шўъбанинг етакчи консультанти лавозимига тайинланган.

Салим Ашуров узоқ йиллар «Туркистон» (ҳозирги «Ёшлар овози») газетасида бош муҳаррир лавозимида ишлаган. Кейин эса Президент девонида масъул лавозимларда фаолият олиб борган.

Баҳодир Юнусов бундан аввал кўп йиллар давомида Ўзбекистон МТРК тизимида турли лавозимларда фаолият кўрсатган, сўнг Вазирлар Маҳкамасининг департаментларидан бирида ҳам ишлаган. 2017 йилда МТРК раисининг биринчи ўринбосари бўлган.

Элбек Долимов эса Ахборот коммуникациялари ва технологияларини ривожлантириш вазирилиги матбуот хизмати раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

z3hpv4uf_-9c0_scpuryolsufmwjkqme

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Ҳоким сифатида тушунмаётган нарсаларим ҳалигача бор»

Тошкент шаҳар ҳокимлигида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди. Унда пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирок …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари