Главная / Иқтисодиёт / ҚҚС тўлаш муддати 120 кунгача кечиктирилиши мумкин — Ҳукумат қарори
Место рекламы

ҚҚС тўлаш муддати 120 кунгача кечиктирилиши мумкин — Ҳукумат қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида «Товарлар (ишлар, хизматлар)ни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Янги ҳужжатга мувофиқ, ҚҚС тўловчиси бўлган хўжалик юритувчи субъектлар энди товарларни олиб киришда, шунингдек, ишлар (хизматлар)ни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз ўрнига 120 кунгача бўлган муддатга қўшилган қиймат солиғи тўлашни кечиктириш механизмларидан фойдаланиши мумкин.

Бунда ҚҚС тўлов муддатини узайтириш имконияти давлат божхона хизмати органининг қарори билан берилади. Бунинг учун солиқ тўловчилар божхона хизмати органига ариза, ҚҚС таъминланишини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиладилар. Шундан сўнг беш иш куни мобайнида мурожаатни қаноатлантириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

df4z4ey2wkrboljr6tns6ncdwg1c8dmm

Тошкентда айрим автобусларнинг ҳаракат йўналиши ўзгартирилди

 «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати Тошкентда давом этаётган қурилиш ишлар туфайли бир нечта автобусларнинг ҳаракат ва …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари