Главная / Сиёсат / Сўнгги 3 йилда соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳот қилмаганимизда, ҳозирги вазият янада оғирроқ бўларди
Место рекламы

Сўнгги 3 йилда соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳот қилмаганимизда, ҳозирги вазият янада оғирроқ бўларди

Ўзбекистонда президент раҳнамолигида соғлиқни сақлаш соҳасида сўнгги уч йил давомида ислоҳотлар олиб борилмаганида, коронавирус хавфи билан боғлиқ вазият янада оғирроқ бўларди, деб ҳисоблайди Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева.

Фото: Олий Мажлис Сенати Ахборот хизмати

«Шу билан бирга, бу ислоҳотлар изчил давом эттирилади. Айниқса, санитария-эпидемиология тизимига эътибор кучайтирилади», – деди Норбоева Сенатнинг 24 мартдаги ялпи мажлисида.

Парламент юқори палатаси Ахборот хизматидан маълум қилишларича, сенаторлар соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов орқали мамлакатнинг барча тиббиёт ходимларига миннатдорлик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш ишларига 5,5 мингга яқин тиббиёт ходими жалб этилган. Уларнинг маошига қўшимча 120 фоиз устама тўланиши белгиланган.

Аввалроқ, Сенат ялпи мажлисида 5та қонун кўриб чиқилиши хабар қилинганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

_sh9gmdcxlm8solgxbaszonq4fwvwlsm

Ҳарбий хизматга чақириш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги қарор имзоланди

Ўзбекистон Президенти 6 март, жума куни, «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари