Главные новости
Главная / Спорт / Рустам Ассакалов тўрт рақибни енгди ва Токио Олимпиадасига йўлланмани нақд қилди
Место рекламы

Рустам Ассакалов тўрт рақибни енгди ва Токио Олимпиадасига йўлланмани нақд қилди

Бугун, 15 сентябрь куни Нур-Султон шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи куни давом этмоқда.

Бугун юнон-рим кураши бўйича Олимпия вазн тоифаларида саралаш баҳслари ўтказиляпти.

-87 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик курашчи Рустам Ассакалов саралаш босқичини панамалик Алвис Албино Алмендра Хименесга қарши ўтказиб, соф ғалабага эришди.

Шундан сўнг, 1/16 финалда Ассакаловга мусобақа фаворити, туркиялик икки карра жаҳон чемпиони Метехан Башар (2017 йил Париждаги турнирда -85 кг вазнда, 2018 йили Будапештда -87 кг вазнда) рақиб бўлди. Ўзбекистонлик тажрибали курашчи бу жиддий рақибини ҳам соф ғалаба билан таслим этди ва нимчорак финалга йўл олди.


Фото муаллифи Анвар Ильясов

Фото муаллифи Анвар Ильясов

1/8 финалда россиялик Александр Комаров устидан ҳам соф ғалабага эришган Ассакалов чорак финалда Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун гиламга тушди.

Чорак финалда унга Куба терма жамоаси вакили Даниэл Грегорич Эчаварриа рақиб бўлди. Ассакалов бу рақиб устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга чиқди ва шу билан биргаликда келаси йили Токио Олимпиадасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Энди унга ярим финалда венгриялик Виктор Лоринц рақиб бўлади.

Ярим финалнинг иккинчи жуфтлиги украиналик Жан Беленюк ва германиялик Денис Максимилиан Кудладан таркиб топган.

Ўзбекистоннинг яна икки вакили илк баҳслардан кейиноқ иштирокини тўхтатди, -67 кг вазндаги Мирзобек Раҳматов саралашда германиялик Франк Стаеблерга 1:9 ҳисобида ютқазди, -97 кг вазн тоифасида Жаҳонгир Турдиев 1/16 финалдан баҳсларга қўшилди, аммо у илк баҳсдаёқ россиялик Муса Евлоевга 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Мусобақада 27 спортчи билан йўл олган Ўзбекистон делегацияси илк олимпиада йўлланмасига эга бўлди. Қолаверса, бу Ўзбекистон делегацияси учун Токио Олимпиадасига қўлга киритилган бешинчи йўлланма бўлди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

4d1k6cq92yhzhhhxe7llidrkqfs0vzhe

Ольга Забелинская велотрек бўйича Осиё чемпиони бўлди

Жанубий Кореянинг Чинчхон шаҳрида велотрек бўйича Осиё чемпионати якунланди. Ўтказилган пойгалар миллий жамоамиз учун муваффақиятли …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари