Главная / Жаҳон / Россиялик мусулмонларнинг ҳаж амалини бажаришга имкониятлари йўқ

Россиялик мусулмонларнинг ҳаж амалини бажаришга имкониятлари йўқ

ph%d0%bc%d0%b0%d0%ba%d0%ba%d0%b0-702x336Доллар курсининг ўзгариб туриши туфайли Саудия Арабистонининг муқаддас қадамжоларига йўл харажатлари қимматлашган. Шунинг учун россиялик мусулмонлар бу йил ҳаж амалини бажаришдан қайтмоқдалар.

Россия муфтийлари Кенгашининг хабар беришича, бу йили россиялик зиёратчиларнинг сони 16,4 мингдан кам  кишини ташкил этади. Саудия Арабистони Россия учун айнан шунча ўрин ажратган. Шунингдек, ўринларнинг шаҳарлараро тақсимланиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Аммо ҳали қатъий қарорга келинган эмас.

Муфтийлар Кенгаши раисининг ўринбосари Рушан Аббосов изоҳ беради: «Ҳозиргача фақат Қрим шаҳрига ажратилган 300 ўрин тўлган. Зиёратчилар сони доим юқори бўлган Доғистон ва бошқа шаҳарларга ажратилган ўринлар ҳали тўлган эмас». Унинг айтишича,  сафар қиймати 3,5 минг долларни ташкил этади. Бироқ Қрим шаҳри имтиёзга эгадир, яъни харажатнинг 30 фоизи давлат томонидан тўланади.

Бу йилдан бошлаб Саудия Арабистонига сафар қилиш учун биометрик паспортга эга бўлишлик шарти қўшимча қийинчиликларни туғдирди ҳамда баъзи шаҳарларга ажратилган ўринлар сони камайтирилган, дея хабар беради «islam.ru» сайти.

Check Also

tbgudgzxohtdjptaktqjiarbkwtkyl4x

Буюк Британия электр энергиясиз қолди

Буюк Британияда электр энергиясининг катта кўламли узилишлари қайд этилди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари