Главная / Спорт / Россиялик 4 спортчига Ўзбекистон таркибида Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқи берилди
Место рекламы

Россиялик 4 спортчига Ўзбекистон таркибида Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқи берилди

Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) россиялик 4 нафар спортчига Ўзбекистон миллий жамоаси таркибида Токио-2020 Олимпиадасида иштирок этишга рухсат берди.

Фото: Reuters

ХОҚ вакили Марк Адамс томонидан Лозанна шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида бу ҳақда эълон қилинди.

Энди Россия миллий жамоаси таркибида велоспорт бўйича Олимпиаданинг уч карра совриндори бўлган Ольга Забелинская, шунингдек, бешкурашчилар Алисэ Фахрутдинова ва Александр Савкин, эркин кураш бўйича Европа чемпиони Ильяс Бекбулатов Токио-2020 Олимпиадасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишади.

Ольга Забелинская / Фото: Олимпия қўмитаси

Қоидага кўра, фуқаролигини ўзгартирган спортчилар камида 3 йил давомида «карантин» қилиниши, яъни Олимпиада ва жаҳон чемпионатларида иштирок этмаслиги лозим эди. Адамс хабарига кўра, Забелинскаянинг карантин муддати 2 йилга қисқартирилди, қолган спортчиларга ҳеч қандай карантинсиз иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

Қайд қилиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон хорижлик спортчиларни ўз байроғи остига жалб қилиш билан фаол шуғулланмоқда. Аввалроқ мексикалик қиличбоз аёл Паола Плиего Ўзбекистон фуқаролигини олган эди. Яқин орада россиялик хоккейчилардан иборат Ўзбекистон миллий жамоаси ҳам ташкил этилиши кутилмоқда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

_idygy3rvdlyajgz_7ipiy-tsg8rmja6

«Ҳумо» плей-офф ўйинларини Тошкентда ўтказа олмайди

Фото: hchumo.uz Коронавирус хавфи туфайли 2020 йил 5 март куни Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари