Главная / Жамият / «Россияда янги инфекция билан касалланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган». ТИВ Россиядаги ватандошларга мурожаат қилди
Место рекламы

«Россияда янги инфекция билан касалланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган». ТИВ Россиядаги ватандошларга мурожаат қилди

Россияда бўлиб турган ўзбекистонликлардан ваҳимага берилмаслик ҳамда вирус билан касалланишнинг олдини олиш учун берилаётган тавсияларга амал қилиш сўралди.

“Истеъмолчилар ҳуқуқларини ва инсон фаровонлиги ҳимоясини назорат қилиш бўйича Федерал хизмат (Роспотребнадзор) ахборотига кўра, Россия ҳузуридаги коронавирус инфекцияси билан касалланиш бўйича бир неча ҳолат қайд этилган.

Ўзбекистон элчихонаси ва Бош консулликлари томонидан Россия Федерациясининг ваколатли марказий ва ҳудудий органлари билан алоқалар ўрнатилган ва доимий мулоқот олиб борилмоқда, коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият доимий кузатув остига олинган. 2020 йил 16 март ҳолатига кўра Россияда янги инфекция билан касалланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.

Элчихона ватандошларимизни ваҳимага берилмаслик ва хотиржамликка чорлаб, янги вирус билан касалланишнинг олдини олиш учун қуйидаги тавсияларга амал қилишларини сўрайди:

− жамоат жойлари: савдо марказлари, спорт ва бошқа оммавий тадбирларга боришдан тийилиш, тиғиз вақтда жамоат транспортидан фойдаланмаслик;

− жамоат жойларида бир марталик тиббий ниқобдан (респиратор) фойдаланиш ва уни ҳар 2-3 соатда алмаштириш;

− ўткир респираторли вирус инфекциясига (ОРВИ) оид сезиларли белгилар (йўтал, аксириш, бурундан сув оқиши) бор инсонлар билан бир хонада бўлиш ва яқин алоқада бўлишга йўл қўймаслик;

− кўчадан қайтганда, бегона одамлар билан мулоқот қилингандан сўнг қўлларни сув ва совун орқали ювиш;

− гаджетлар, компьютерлар ва бошқа техника, шунингдек, доимий фойдаланадиган мебелларни мунтазам равишда дезинфекциялаш;

− имкон даражасида қўл бериб кўришиш ва қучоқлашувлардан воз кечиш;

− фақат ўзингизники бўлган гигиена воситаларидан фойдаланиш (сочиқ, тиш тозалаш воситалари);

− имкон даражасида кўз, бурун ва оғизни қўл билан ушламаслик;

− эпидемиологик вазият ёмон бўлган мамлакатларга сафарга чиқишдан воз кечиш;

− Россия ҳукуматининг тавсияларини диққат билан кузатиб бориш ва уларга амал қилиш.

Тиббиёт мутахассисларининг маълумотларига қараганда, коронавирус инфекция билан касалланишнинг асосий белгилари тананинг юқори ҳарорати, бош оғриғи, заифлик, йўтал, нафас олишнинг қийинлашуви, мушакларда оғриқ, кўнгил айниши ва қайт қилиш ҳамда ич кетиши ҳисобланади. Касаллик билан боғлиқ белгилар юзага келган тақдирда, зудлик билан 103 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, тез тиббий ёрдам чақириш лозим.

Мавзуга доир қўшимча ахборотларни Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ҳамда Владивосток, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Ростов-Дон ва Санкт-Петербург шаҳарларидаги Бош консулхоналари ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳларга қўнғироқ қилиб олиш мумкин”, –  дейилади хабарда.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби
Оператив штаб телефонлари: +998 71 233 28 28, +998 97 136 51 51 (mobil)
Call center – 1164
Telegram: +99897 136 51 51
ТИВ электрон почтаси: info@mfa.uz

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

03s0yqtlpb10c_h15r4hodaozhgmghyh

Дин Кунтц коронавирус пандемиясини башорат қилганмиди?

Америкалик ёзувчи Дин Кунтц 1981 йилда «Зулмат кўзлари»  (The Eyes of Darkness) номли асарини эълон …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари