Главная / Сиёсат / Россияда президентлик муддатини нолдан ҳисоблаш таклиф қилинди. Путин бунга қарши эмас
Место рекламы

Россияда президентлик муддатини нолдан ҳисоблаш таклиф қилинди. Путин бунга қарши эмас

Давлат думаси 10 март куни Конституцияга киритилган ўзгаришларни иккинчи ўқишда кўриб чиқа бошлади. Муҳокамалар давомида сўз олган «Единой России» партияси депутати Валентина Терешкова «ёки Конституцияга президентлик муддатлари сонига қўйилган чекловни бутунлай олиб ташлаш бўйича тузатиш киритиш ёки <…> янгиланган Конституцияга кўра амалдаги президент бу лавозимга қайтадан, аввалги муддатлари ҳисобга олинмаган ҳолда қайта сайланиши имкониятини тақдим этувчи қонун қабул қилишни таклиф қилди».

«Ёки президентлик муддатлари бўйича чекловни олиб ташлашни, ёки қонун лойиҳаси моддаларидан бирига янгиланган Конституция кучга кирганидан кейин амалдаги президент, бошқа ҳар қандай фуқаро каби давлат раҳбари лавозимига сайланиши мумкинлиги тўғрисида банд киритишни таклиф қиламан», деди у.

Бундай тузатишлар Россиянинг амалдаги раҳбари Владимир Путинга 2024 йилги сайловларда ҳам иштирок этиш ва 2036 йилгача ёки умрининг охиригача Россия президенти бўлиб қолиш имкониятини яратади.

Тарихдаги илк аёл космонавт бўлган, ҳозирда 83 ёшга чиққан Терешкованинг бу фикри қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Би-би-сининг Давлат думасига яқин манбалари хабар беришича, депутатлар учун Путин қайта сайланишига тўсиқ бўлган чекловлар олиб ташланиши бўйича таклифлар бутунлай кутилмаганда янграган.

Давлат думаси раиси Вячеслав Володин эса бунга эътирози йўқлигини билдирди. «Сиз таклифларингиз бўйича тузатишларингизни тайёрлашингиз керак. Президентнинг ўзи билан ва фракциялар раҳбарлари билан маслаҳатлашиш керак», деган у.

Танаффус вақтида Володин телефон орқали президент Путинга «Давлат думасидаги муҳокамалар» тўғрисида хабар берган, Путин «Думага келишга ва депутатлар қаршисида чиқиш қилишга розилик билдирган».

Шундан сўнг у парламент биносига келди ва чиқиш қилди.


Фото: Reuters

У президентнинг ваколат муддатларини бошидан ҳисоблашни назарда тутган тузатиш Конституциявий суд томонидан қўллаб-қувватланса, бунга қарши эмаслигини билдирди.

Владимир Путин аввалига чекловлар бекор қилинишига қаршилигини билдирган, кейин шундай қўшимча қилган: «Аслида бундай вариантнинг имкони бор, аммо бир шарт билан: агар РФ Конституцион суди бундай тузатиш Асосий қонун тамойилларига зид келмаслиги тўғрисида расмий хулоса берса».

  • Муҳокамалар чоғида ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский 2024 йилдан президентни Давлат кенгаши қарори билан тайинлашни таклиф қилганди, шунингдек, «Единая Россия» партияси депутат Александр Карелин 2020 йилнинг 20 сентябрида муддатидан аввал парламент сайловлари ўтказишни таклиф қилганди. Владимир Путин бу ғояларга қаршилигини билдирди.
Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

zpx-tc0m5z50mmtsvn9wjtql9yqtuiun

«Раҳбарлар бефарқ бўлмаса, вазиятдан чиқиб кетамиз» – Президент ҳокимларни коронавирусга қарши огоҳликка чақирди

19 март куни президент Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуши ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари