Главная / Жамият / Россияда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна икки нафари оғир жароҳат олди
Место рекламы

Россияда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна икки нафари оғир жароҳат олди

Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 30 август куни Омск областининг Москаленки туманидаги автомобил йўлида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.

ТИВ хабарига кўра, ЙТҲ оқибатида уч киши, хусусан Ўзбекистон фуқаролари А.С. ва Н.М. ҳалок бўлди, Ўзбекистон фуқаролари Г.С. ва М.А. турли даражадаги кўп сонли оғир жароҳатлар олиб, Москаленки туман касалхонасига ётқизилди. Уларга тегишли ёрдам кўрсатилмоқда ҳамда Омск шаҳридан мутахассислар ҳам чақиртирилди.

Бош консулхона вазиятни назоратга олди, Омск области ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва даволовчи шифокорлар билан алоқа ўрнатган. Ҳозирда ҳамюртларимизнинг жасадларини ватанга юбориш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар ҳал қилинмоқда.

Омск области Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси хабарига кўра, мазкур ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилади.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этган ҳамда Россиянинг Сибир федерал округи (Олтой Республикаси, Олтой ўлкаси, Бурятия Республикаси, Иркутск области, Байкал орти ўлкаси, Кемерово области, Красноярск ўлкаси, Новосибирск области, Новосибирск шаҳри, Омск области, Томск области, Тува Республикаси, Хакасия Республикаси) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда мамлакатнинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +7-383-246-04-85, +7-383-246-04-84, +7-383-246-04-63, +7-383-246-04-64.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

dxezj1c3wsonzfc3mzvzf9qdepvociuu

Профилактика инспекторларига юклатилган 13 турдаги вазифа ва функциялар қисқартирилди

Профилактика инспекторларига юклатилган, бошқа органлар ваколатларини такрорловчи, ортиқча 13 турдаги вазифа ва функциялар қисқартирилди Фото: …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари