Главные новости
Главная / Жамият / Россияда қийин аҳволда қолган 719 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
Место рекламы

Россияда қийин аҳволда қолган 719 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

2019 йилнинг I ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Россия Федерациясининг Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказларида бўлган, ҳужжат ва маблағларсиз қийин аҳволда қолган жами 719 нафар фуқарони Ўзбекистонга қайтарди.

dzeazxhxwkgapobej1tvjy5l28hn44yr

Фуқароларни ортга қайтариш билан боғлиқ барча харажатлар вазирлик ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан қопланди.

Қайтарилган фуқаролар бепул махсус тиббий кўрикдан ўтказилиб, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг масъул мутахассислари томонидан ишга жойлашиш, касбга ўқитиш ва қайта ўқитиш масалалари бўйича ташкиллаштирилган мулоқотларида иштирок этди.

Шунингдек, хорижда қийин аҳволда қолган юртдошларимиз вазияти ҳисобга олиниб, уларга яшаш жойларига етиб олишлари учун ЭКОИҲнинг 1 баравари миқдорида пул маблағлари берилди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда 2018 йил сентябрдаги Ҳукуматлараро комиссиянинг 19-кенгашида Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида эришилган келишувга мувофиқ, хорижда қийин аҳволда қолган юртдошларни Ўзбекистонга қайтариш чора-тадбирлари бошлангандан буён, яъни 2018 йилнинг октябридан 2019 йилнинг июнь ойига қадар жами 920 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

0hh0uuefjstylul4phvtkx_iu_lpn0qx

«Андижонгаз» ҳудудий газ таъминоти филиали жорий йилда аҳолига 45267 тонна суюлтирилган газ етказиб беради

«Андижонгаз» ҳудудий газ таъминоти филиали аҳоли хонадонларини суюлтирилган газ билан мунтазам ва сифатли таъминлаш борасида …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари