Главные новости
Главная / Жамият / Россия Ўзбекистонга синов тарзида нефть етказиб беришни тўхтатди
Место рекламы

Россия Ўзбекистонга синов тарзида нефть етказиб беришни тўхтатди

neftРоссия Ўзбекистонга 2018 йил давомида 24,9 минг тонна нефть етказиб берди. Бу ҳақда Spot хабар берди.

Мазкур кўрсаткичнинг бари январь ойига тааллуқли. Февралда нефть етказиб берилмаган.

2017 йилда Россиянинг Ўзбекистонга нефть экспорти 68,2 минг тоннани ташкил этди. Жумладан, ноябрда 30 минг, декабрда эса 38,2 минг тонна хом ашё етказиб берилди. «Транснефть» расмий вакили Игорь Демин гап ҳозирча синов тариқасидаги етказиб бериш ҳақида кетаётганлигини билдирганди.

«Транснефть» вице-президенти Сергей Андронов 26 февраль куни ҳозирда Қозоғистондаги шериклар ва Ўзбекистон ўртасида нефть транспортировкаси ҳажмини аниқлаш юзасидан музокаралар кетаётганлигини маълум қилди.

Россия ва Ўзбекистон ўртасида ўтган йил апрелида имзоланган меморандумда мамлакатга 500 минг тонна нефть етказиб берилиши кўзда тутилган эди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Anvar

Check Also

Фоҳишаликка олиб кетилаётган икки аёл тўхтатиб қолинди

Шу йилнинг 21 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан Ислом Каримов номидаги …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари