Главные новости
Главная / Жаҳон / Россия хорижликлар учун мамлакатга киришни енгиллаштирди  
Место рекламы

Россия хорижликлар учун мамлакатга киришни енгиллаштирди  

Россия бош вазири Михаил Мишустин бизнес ва дипломатик миссиялар илтимосига кўра Россияда ишлаш ҳуқуқига эга юқори малакали хорижликлар учун мамлакатга киришни енгиллаштирди.

Эндиликда хорижий мутахассислар алоҳида рўйхат асосида Россияга бир марта киришлари мумкин бўлади. Бу рўйхатни хорижий мутахассисларни ишга ёллаган ташкилот ёки хизматлар буюртирувчисини назорат қилувчи тегишли вазирлик Федерал хавфсизлик хизмати ёки ички ишлар вазирлигига жўнатиши лозим. Бунда хорижий мутахассиснинг Россияга келиши санаси ва у чегарадан ўтадиган пункт кўрсатилиши лозим. Мутахассиснинг ёнида иш берувчи билан амалдаги меҳнат шартномаси бўлиши керак.

Россия коронавирус пандемияси сабабли март ўрталаридан хорижликларнинг киришини тақиқлаб қўйганди. Шундан кейин машинасозлик компаниялари ва озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилари мутахассислар етишмовчилиги муаммосига дуч келишган. Апрель охирида Россия ҳукумати мураккаб техник қурилмаларга сервис хизмат кўрсатувчи ва уларни ўрнатувчи хорижий муҳандислар учун мамлакатга киришга тақиқловни бекор қилган. Бироқ йирик бизнес визалар ва ишлашга рухсатномаларнинг расмийлаштиришидаги мураккабликлардан шикоят қилган.

Аввалроқ, июнь бошида Россияда даволанмоқчи бўлган хорижликларга мамлакатга киришга рухсат берилган. Шунингдек, бемор бўлиб қолган яқин қариндошларини парваришлаши керак бўлганларга ҳам киришга тақиқлов олиб ташланган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

bus-p-xmmhvxbhh2gaf15amy6cy3riyb

Хитой 2020 йил охиригача халқаро спорт мусобақаларини ўтказишдан бош тортди

Хитой пандемия сабабли 2020 йил охиригача ўз ҳудудида ҳар қандай халқаро спорт мусобақасини ўтказишдан бош …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари