Главные новости
Главная / Жаҳон / Россия етти йил ичида биринчи марта мудофаадан кўра иқтисодиётга кўпроқ маблағ сарфлайди
Место рекламы

Россия етти йил ичида биринчи марта мудофаадан кўра иқтисодиётга кўпроқ маблағ сарфлайди

Фото: Известия

Қайд этилишича, келгуси йилда мудофаага 3,11 трлн рубль (бюджет харажатларининг 14,5 фоизи), иқтисодиётга эса 3,37 трлн рубль (15,7 фоиз) ажратилади.

Россиянинг 2021 йилги федерал бюджети мудофаа харажатлари 2014 йилдан буён биринчи марта иқтисодиёт харажатларидан кам бўлади. Бу ҳақда яқин уч йиллик бюджет лойиҳасига асосланиб РБК хабар берди.

Қайд этилишича, келгуси йилда мудофаага 3,11 трлн рубль (барча харажатларнинг 14,5 фоизи), иқтисодиётга эса 3,37 трлн рубль (15,7 фоиз) ажратилади.

Янги бюджет режасига кўра, мудофаа харажатлари ЯИМга нисбатан 2,7 фоизни ташкил этади — бу 2011 йилдан буён энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Иқтисодиёт харажатлари эса пандемиягача режалаштирилганига нисбатан 19 фоизга ўсади.

Армияни қайта қуроллантириш ва мудофаа-саноат мажмуасини модернизация қилиш дастури туфайли мудофаа харажатлари 2012 йилдан буён ўсиб келаётганди. 2016 йилда мудофаа харажатлари ЯИМнинг 4,4 фоизини ташкил этган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

korla

Дунёдаги энг кучли музёрар кема фойдаланишга топширилди

Россиянинг янги музёрар кемаси “Арктика” атом флотига фойдаланишга топширилди. Ушбу кема дунёдаги энг кучли музёрар …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари