Главные новости
Главная / Жаҳон / Риштон ва Сўх туманларини боғловчи йўл очилди
Место рекламы

Риштон ва Сўх туманларини боғловчи йўл очилди

2019 йил ёзида очилиб, икки кундан сўнг ЕОИИ талаби билан ёпилган Риштон–Сўх йўли бугун, 1 апрель куни тантанали равишда қайта очилди.

Фото: KUN.UZ

1 апрель куни Фарғона вилояти Риштон туманидан Қирғизистон ҳудуди орқали Сўх анклавига борувчи йўлнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

«Риштон» божхона чегара постининг очилишида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва Боткен вилояти губернатори Омурбек Сувоналиев бошчилигидаги расмийлар қатнашди.

Риштон–Сўх йўли 2019 йил августида ҳам очилган, аммо икки кун ўтиб яна ёпилганди. Кейинчалик Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бу Евросиё иқтисодий иттифоқи талаби эканини тушунтирганди.

19 километрлик бу йўл ёпиқлиги сабаб, сўхликлар Риштонга келиб кетиш учун 80 км айланма йўлни босиб ўтишига тўғри келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон президенти Садир Жапаров 11-12 март кунлари расмий ташриф билан Тошкентга келганди. Музокаралардан сўнг томонлар чегара борасидаги барча масалаларни 3 ой ичида ҳал этишга келишиб олишганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

ramadan

Ўзбекистон 5та давлат фуқаролари учун 10 кунлик визасиз режим жорий этмоқда

Баҳрайн, Қатар, Кувайт, Уммон ва Хитой (Ҳонгконг ва Макао ҳам) фуқароларига Ўзбекистон ҳудудида 10 кун …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари