Главная / Жаҳон / Раҳмон Роғун ГЭС-ини ишга туширди

Раҳмон Роғун ГЭС-ини ишга туширди

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон тантанали равишда Роғун гидроэлектр станциясининг биринчи агрегатини ишга туширди ва шу тариқа станция ишига старт берди.

Маросимда станцияни қурганлар, фаоллар, олимлар, ёшлар, меҳнат фахрийлари, Душанбедаги дипломатик корпус вакиллари ва дунёнинг турли нуфузли ташкилотлари ҳамда уюшмалари мутахассислари иштирок этишган. Шунингдек, маросимда Ўзбекистон, Россия, Қирғизистон, Афғонистон, Италия делегациялари, тожикистонлик ва хорижий журналистлар ҳам қатнашган.

Тожикистон президенти агрегатни ишга туширишдан олдин ГЭСни қурганлар билан суҳбат қурган ва улар билан бирга суратга тушган.

«Бугун бизда байрам. Барча тожикистонликлар учун чексиз байрам, чунки узоқ кутилган воқеа юз берди. Биз Роғунни ишга туширдик ва у илк электр энергияни бера бошлади. Бу сана тожик халқининг тарихига олтин ҳарфлар билан муҳрланади», деб айтган Раҳмон.

Станция қурилишида 25 мингдан кўпроқ қурувчи, муҳандис ва бошқа техник ходимлар иштирок этган. Роғун ГЭСининг барча 6 та гидроагрегати ишга туширилгач, у республикадаги Нурек ГЭСидан 1,5 марта кўпроқ электр энергия ишлаб чиқара бошлайди.

Агрегат республиканинг умумий энергетик тизимига уланган.


Роғун ГЭСи / Turon 24

2016 йил 29 октябрда Тожикистон президенти иштирокида ГЭСнинг тўғони қурилиши бошланган. Ўша куни Раҳмон булдозер рулига ўтириб, Вахш дарёси ўзанини тўсиш бўйича ишларга старт берганди.

Роғунда умумий ҳисобда лойиҳавий қуввати 600 мегаваттлик 6та гидроагретат ўрнатилади, станциянинг жами қуввати 3600 МВтни ташкил қилади. Бу эса уни Марказий Осиёдаги энг йирик ГЭСга айлантиради.

Лойиҳага кўра, ГЭС тўғонининг баландлиги 335 метрни ташкил қилади. Эътиборлиси, лойиҳа якунига етказилгач, ушбу тўғон ўз туридаги дунёдаги энг баланди бўлади.

Check Also

200sum

200 минг сўмлик банкноталар муомалага чиқарилади

Янги банкноталар 15 июлдан муомалада бўлади. Марказий банк 2022 йил 15 июлидан бошлаб янги кўринишдаги …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари