Главная / Жамият / Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалига директор тайинланди
Место рекламы

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалига директор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Набижон Пиримович Юлдошев Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қарши филиали директори этиб тайинланди.

Тиббиёт фанлари доктори Набижон Юлдошев Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази навбатчи шифокори, аспиранти, юрак аритмияси лабораторияси кичик илмий ходими, юрак аритмиясининг оғир турларини жарроҳлик йўли билан даволаш ва электрофизиология текшируви бўлими мудири лавозимларида ишлаган.

2016 йилда Швейцарияда беморларни даволашнинг юқори технологик усули — «тери орқали аортал клапан имплантацияси – TAVI» жарроҳлик амалиётини ўзлаштирди ва мамлакатимизда уни биринчилардан бўлиб амалга оширди.

2018 йилда Набижон Юлдошев Хитой Халқ Республикасида юрак туғма нуқсонларини катетер орқали ёпиш усулини ўзлаштириб, ҳозирга қадар болалар ва катталарда учрайдиган бўлмачалараро тўсиқ дефекти, қоринчалараро тўсиқ дефекти, очиқ артериал йўл сингари юракнинг бир қатор мураккаб туғма нуқсонларни катетер орқали окклюдерлар билан ёпиш амалиётларида муваффақиятли иштирок этган.

У дунёнинг бир қатор давлатларида – Россия, Франция, Япония, Хитой, Польша, АҚШ, Корея Республикасидаги конгресс ва форумларда ўз маърузалари билан қатнашган.

Cоҳадаги самарали фаолияти эътироф этилиб, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони билан тақдирланган.

У шу вақтгача Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Рентгенэндоваскуляр жарроҳлик бўлими раҳбари вазифасида ишлаб келаётганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

ijntas_phb0pb_gevrxej-0_e1pjphkh

Олис ҳудудларга бориб ишлайдиган ходимларга қўшимча тўловлар қай тартибда тўланади?

Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди, дея хабар қилмоқда Kun.uz …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари