Главная / Спорт / «Реал» сўнгги саккиз йилдаги энг ёмон натижаларидан бирини қайд этди
Место рекламы

«Реал» сўнгги саккиз йилдаги энг ёмон натижаларидан бирини қайд этди

13 январь, якшанба куни Ла Лига 19-тур доирасида Мадриднинг «Реал» клуби сафарда «Бетис» устидан ғалабага эришди (2:1).

Фото: Times Now
Фото: Times Now

Ла Лига расмий сайти берган маълумотга кўра, «Қироллик клуби» учрашув давомида тўпга 26,3 фоиз эгалик қилган. Мезбон «Бетис» жамоасида эса бу кўрсаткич 73,7 фоизни ташкил қилган.

Бу «Реал»нинг сўнгги 8 йилликдаги энг ёмон натижаси бўлди. Жамоа 2011/12 йилги мавсумда «Барселона»га қарши баҳсда учрашувнинг атиги 23 фоиз вақтини тўп билан ўтказганди. Ўшанда «Реал»ни Жозе Моуриньо, «Барселона» эса Пеп Гвардиола бошқарар эди.

Ушбу ғалабадан сўнг «қаймоқранглилар» мусобақа жадвалида 4-поғонага кўтарилиб олди. Уларнинг ҳисобида 33 очко мавжуд.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

photo_2019-01-20_11-50-33-680x567

Осиё Кубоги—2019. Бугун чорак финалнинг 3 иштирокчиси маълум бўлади

20 январь, якшанба куни БАА мезбонлик қилаётган футбол бўйича Осиё Кубоги—2019 мусобақаси нимчорак финал босқичи ўйинлари бошланади. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари