Главные новости
Главная / Спорт / «Реал» дарвозабони Тибо Куртуа 2018 йилнинг энг яхши дарвозабони деб топилди
Место рекламы

«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа 2018 йилнинг энг яхши дарвозабони деб топилди

24 сентябрь санасида Лондон шаҳрида ФИФА таснифига кўра 2018 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Фото: ФИФА
Фото: ФИФА

«Реал» ҳамда Бельгия терма жамоаси посбони Тибо Куртуа 2018 йилнинг энг яхши дарвозабони совринини қўлга киритди. Куртуа мазкур соврин учун курашда «Лестер»/Дания терма жамоаси голкипери Каспер Шмейхель ҳамда «Тоттенҳэм»/Франция терма жамоаси дарвозабони Уго Льорисни ортда қолдиришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, йилнинг энг чиройли голи соврини Муҳаммад Салоҳга насиб этган бўлса, Дидье Дешам мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Тошкентда бугун дзюдо бўйича Гран-При мусобақаси бошланади

Бугун, 9 ноябрь куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида дзюдо бўйича Гран-При мусобақаси бошланади. Бу ҳақда …