Ноябрь ойи бошидаги маълумотларга кўра, Ўзбекистон енгил автомобиль ишлаб чирқарувчилари 2017 йилда Россияда 11 147 дона автомобиль сотган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 150 фоизга кўп, деб хабар бермоқда «Nuz.uz».

1510380156_561783b595a6566fc8000031-680x384Фото: «Nuz.uz»

2017 йилнинг январь ойидан октябрига қадар GM Uzbekistan’нинг Россияда Ravon бренди остида сотилаётган енгил автомобиллари жуда юқори ўсишни кўрсатди.

Қайд этишларича, Россияда ўз машиналарини сотувчи бирорта автомобиль ишлаб чиқарувчи, 2016 йилга нисбатан олганда, Ravon каби кўрсаткичга эришмаган.