Главная / Сиёсат / Рашид Қодиров тергови якунланиш арафасида. Бу иш бўйича ҳеч нарса сир тутилмайди — Бош прокуратура

Рашид Қодиров тергови якунланиш арафасида. Бу иш бўйича ҳеч нарса сир тутилмайди — Бош прокуратура

Халқаро пресс клубнинг ҳуқуқ-тартибот органлари иштирокида ўтказилган сессиясида журналистлар томонидан Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашид Қодиров иши бўйича янги тафсилотлар ҳақида маълумот бериш сўралди.

«Ўзбекистон Республикасининг собиқ бош прокурори Рашид Қодировга нисбатан жиноят иши бўйича тергов жараёни якунланиш арафасида. Бу жиноят иши якунлари бўйича маълумотлар батафсил етказилади. Буни мамлакатимиз раҳбари ҳам бир неча бор такрорлаган. Демак, жиноий ишнинг натижалари кенг оммага ошкор қилинади.

Суд жараёни қачон бошланиши, қаерда бўлиб ўтиши ҳақида расмий маълумотлар берилади.

Ҳеч нарса сир тутилмайди. Қонун олдида барча баробар. Катта мансабдор шахсми, кичикроқ мансабдорми, барча ўзининг хатти-ҳаракатлари учун тегишли жазосини олади», дея Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.


Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев
Фото: Халқаро пресс-клуб

Ўзбекистон прокуратурасини 2000 йилдан 2015 йилнинг апрелигача, 15 йил давомида бошқарган Рашид Қодиров 2018 йилнинг 22 февралида Тошкент шаҳрида Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида қўлга олинганди. Унга нисбатан «Товламачилик», «Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш», «Пора олиш» моддалари бўйича жиноят иши очилган. Шунингдек, ушбу жиноят иши бўйича бош прокурорнинг собиқ ўринбосарлари ҳамда Тошкент вилоятининг собиқ прокурорлари бўлмиш Жамшид Файзиев ва Улуғбек Суннатов ушланганди.

Кейинроқ ушбу иш доирасида яна ўндан ортиқ киши қамоққа олинди. Улар орасида «Тошкентни титратган прокурор» – Тошкент шаҳар прокурорининг коррупция ва иқтисодий жиноятлар бўйича собиқ ўринбосари, «Антибиотик» лақабли адлия маслаҳатчиси Мирағлам Мирзаев ва унга яқин бўлган бошқа прокурорлар ҳам бор эди.

«Қодиров иши» иши доирасида жами 21 киши қамоққа олинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг апрелида Андижон вилоятига ташрифи вақтида ўтказилган йиғилиш вақтида собиқ бош прокурор Рашид Қодиров телевидение орқали гапиртирилиши ҳақида айтиб ўтганди.

Шу йилнинг сентябрь ойида ОАВда Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашид Қодиров ҳамда Тошкент прокурорининг собиқ ўринбосари Мирағлам Мирзаев устидан суд бошлангани тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Check Also

tbezbsgfwedttumpro2xy1nkigvmxua5

«Аёл бўлгани учунгина унга кўп эшиклар ёпилади» – Саида Мирзиёева гендер тенглиги ҳақида

25 февраль куни Тошкентда «Ўзбегим аёли» мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон гендер тенглигини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари