Главная / Жаҳон / Қозоғистонда бир қозонда 7 хил палов тайёрланди (видео)
Место рекламы

Қозоғистонда бир қозонда 7 хил палов тайёрланди (видео)

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида ўтган таомлар фестивалида бир қозонда бир вақтда 7 хил палов пиширилди. Бу ҳақда Tengrinews.kz нашри хабар берди.

e0s8roh-l5bxnsqagnxwbasltzwjpoxn

Ошпазлар ўз “ижод маҳсули”ни “Дўстлик палови” деб аташган. Бундай палов пишириш ғояси муаллифи Турсунбек Нусриддиннинг таъкидлашича, дунёда ҳали бундай палов тайёрланмаган.

“Фестивал арафасида бирор антиқа таом тайёрлаш хаёли мени тарк этмади. Бу ғоя менга тунда келди”, деб айтган ошпаз.

“Бу ерда қозоқча, самарқандча, бухороча, тўй, чойхона палови бор. Биз уни “Дўстлик палови” деб аташга қарор қилдик”, деб айтган Нусриддин.

Антиқа палов шаҳар аҳолиси ва фестивал меҳмонларига тортиқ қилинган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

qeqcm4q6ms_09ermq3hx5bxlgijcj05u

Марказий ҳарбий округ бўлинмаси экстремал шароитда махсус вазифани бажарди 

Марказий ҳарбий округ бўлинмаси Жиззах вилоятидаги тоғли ҳудудларда ва сунъий жиҳозланган душман объектида махсус машқларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари