Главная / Жамият / Қорақалпоғистондаги мактаб ва боғчалар қиш мавсумига тайёрми?
Место рекламы

Қорақалпоғистондаги мактаб ва боғчалар қиш мавсумига тайёрми?

Адлия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикасидаги боғча ва мактабларнинг қиш мавсумига тайёргарлиги юзасидан текширув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

«Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлиги ва туманлар адлия бўлимлари томонидан ҳудудлардаги турли ижтимоий объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи ўрганилди. Мактаб, лицей, коллеж, мактабгача таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда аҳоли хонадонларидаги ўрганишлар жараёнида, афсуски, бир қатор қонун бузилиш ҳолатларига ҳам дуч келинди», — дейди Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Улуғбек Машарипов.

Жумладан, Тўрткўл тумани халқ таълими бўлимига қарашли 19-сон мактабда ҳанузгача куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўрилмаган. Мактабда мавжуд 7 та қозонхонанинг ҳеч бири ишламаётганини қандай изоҳлаш мумкин? Мазкур таълим муассасасидаги 12 та синф хонасига аҳоли томонидан ҳашар йўли билан печ ўрнатилган. Қолган 12 та синф хонасини мўътадил ҳарорат билан таъминлаш чоралари кўрилмаган.

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Туман адлия бўлими томонидан аниқланган ушбу муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш ҳақида туман ҳокимлигига таклиф киритилди.

Беруний туманидаги 49-сон мактабгача таълим муассасасининг иситиш тизими ҳам замон талабига жавоб бермайди. Гарчи муассасада контромарк иситиш печи ўрнатилган бўлса-да, хавфсизлик талабларига риоя этилмаган. Яъни иситиш печининг ёқиш қисми болалар ухлайдиган хонада жойлашган. Ушбу тумандаги 3-сон мактабгача таълим муассасасида ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилди. Бу ерда ҳам иситиш печининг ёқиш қисми болалар ухлайдиган хонада жойлашган.

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Туман адлия бўлими томонидан тумандаги мактабгача таълим бўлим бошлиғи в.б. А.Давлетмуратовага мазкур ҳолатларни бартараф этиш, куз-қиш мавсумида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида зудлик билан тегишли чора-тадбирлар белгилаш ҳамда келгусида шу каби қонун бузилиш ҳолатлари рўй берган тақдирда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши ҳақида ёзма равишда огоҳлантириш берилди.

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Чимбой тумани 10-сон мактабгача таълим муассасасининг иситиш тизимига сув қўйиладиган жойи (бачок) болалар ухлайдиган хонада, янада аниқроғи, болалар ухлайдиган кроват ёнида жойлашган экан. Туман адлия бўлимининг аралашуви билан аниқланган муаммо жойида бартараф этилди.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

Фото: Google Images

Ўзбекистонда қимматбаҳо металлар олтин изловчилар усулида қазиб олинади

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги …