Главные новости
Главная / Жаҳон / Қирғизистонда ЙТҲ: Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди
Место рекламы

Қирғизистонда ЙТҲ: Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

2019 йил 28 январь куни соат 21:00ларда Қирғизистон Республикаси Баткен вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ хабар тарқатди.

Қайд этилишича, Баткен тумани ҳудудидан ўтувчи «Ўш-Баткен-Исфана» автомобиль йўлининг 207-км.да ҳаракатланиб кетаётган «Нексия» русумли автомобиль қарама-қарши йўлдан келаётган Қирғизистон Республикасининг «Mersedes-sprinter» русумли фургон автомобили билан тўқнашиб кетган.

qirgiz

ЙТХ натижасида «Нексия» автомобили ҳайдовчиси ҳамда унинг 4 нафар йўловчиси (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) воқеа жойида ҳалок бўлган.

ФВВ хабарида айтилишича, вафот этган фуқароларнинг жасадлари Баткен туман шифохонаси моргига олиб борилган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

tm8f_jjbfvaxc-mx4xv-qjvf_aj9u2k

Нигерияда қароқчилар томонидан ўғирланган турк денгизчилари озод этилди

Нигерия соҳиллари яқинида ўғирлаб кетилган 10 нафар турк денгизчиси озод қилинди. Бу ҳақда Anadolu ахборот …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари