Главные новости
Главная / Жамият / Қашқадарёда маст фуқаро қариндошининг бошини болта билан уриб ёрди
Место рекламы

Қашқадарёда маст фуқаро қариндошининг бошини болта билан уриб ёрди

Қашқадарёда икки кишининг жанжали бирининг бошига болта урилиши билан тугади. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Воқеа 13 декабрь куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида юз берган. Фуқаро I.И. маст ҳолда «Обод» маҳалласидаги устахонада қариндоги Э.Ҳ. билан жанжаллашган ва унинг бошига болта билан урган.

Натижада Э.Ҳ. жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган, I.И. эса ички ишлар органлари томонидан ушланган. «Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ хабарида.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

cc3xy4f_fwohrbaugbqz2w-avqaj6pjr

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун Call-марказ ташкил этилди

2019/2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланиши муносабати билан Call-марказ ташкил этилди. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари