Главные новости
Главная / Сиёсат / Қаршида давлатлараро чегара масалалари бўйича Туркманистон вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди
Место рекламы

Қаршида давлатлараро чегара масалалари бўйича Туркманистон вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди

2019 йилнинг 11—17 январь кунлари Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасидаги давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фото: «Халқ сўзи»
Фото: «Халқ сўзи»

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида келтирилишича, музокаралар чоғида Ўзбекистон –Туркманистон давлат чегараси демаркацион лойиҳа чизиғининг ўтиши бўйича томонларнинг таклифлари муҳокама қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон – Туркманистон давлат чегарасида бажариладиган демаркацион ишлар тақсимоти жадвали кўриб чиқилган ва келишиб олинган.

Музокаралар анъанавий дўстлик ва ҳамфикрлик руҳида ўтиб, учрашув якуни бўйича тегишли байённома имзоланган.

Маълумот ўрнида, мамлакатнинг Туркманистон билан чегараси узунлиги 1 минг 600 километрдан ортиқни ташкил этади.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

4wwlcrpuvhjr1f73kdvv0u5fcggr9smq

Тошкентда хорижга чиқиш паспортларини бериш билан боғлиқ аҳвол қандай?

2019 йил 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун 2 йиллик ОВИР стикерлари бериш тўхтатилди. …