Главные новости
Главная / Технологиялар / Қачон учувчисиз самолётларда учишимиз мумкин?
Место рекламы

Қачон учувчисиз самолётларда учишимиз мумкин?

Учувчисиз учиш технологияси бир неча йил ичида тайёр бўлиши мумкин, бироқ на йўловчилар на учувчилар бунга тайёр эмас, дейилади Republic нашри чоп этган таҳлилий материалда.

Фото: Bloomberg
Фото: Bloomberg

1980-йилларда узоқ парвозлар учун камида учта учувчи ва тўртта двигатель керак бўлади. Бугун эса самолаётларни иккита учувчи бошқармоқда. Бундан ташқари, ҳатто энг узун парвозларда ҳам (17 соатдан ошиқроқ парвозда) назорат органлари тўртта эмас, фақат иккита двигателдан фойдаланишга рухсат беради. Бундан тахмин қилиш мумкинки, яқин кунларда «ҳаво лочинлари» фақат битта учувчи билан самога кўтарилишади. Бундан ташқари, тижорат лайнерларининг учувчи кабинасида ҳеч ким бўлмаганда ҳам ҳавога кўтарилиш кунларига ҳам яқин қолди.

Бир вақтнинг ўзида бир нечта компаниялар — Boeing ва Airbus аэрокосмик гигант компаниялардан кичик стартапларгача муҳим масалани ечиш устида бош қотиришмоқда: авиациянинг кейинги авлодида учувчилар асосий омил ҳисобланмасдан, самолётларда уларсиз маълумот алмашинувини йўлга қўйиш ва инсониятни қандай қилиб бундай парвозларга тайёрлаш борасида изланишлар олиб боришмоқда. Энг асосийси эса учувчисиз парвозларда юқори даражадаги хавфсизликни таъминлаш муаммоларини ечиш учун бош қотирмоқда.

Ҳозирги кунгача нимага эришилди?

Авиапарвозлар узоқ вақтдан бери энг хавфсиз транспорт тури ҳисобланади. Масалан, Америка авиакомпанияларида 2009 йилдан 2018 йилнинг апрелига қадар ҳеч қандай ҳалокат қайд этилмаган. Шу вақтга қадар 100 миллион парвоз амалга оширилган. Аслида замонавий самолётлар ҳозирда шу қадар автоматлаштирилган тизимда ишлаб чиқилганки, лайнер автопилот режимида парвоз қилаётганда учувчилар кўпроқ вақтларини асбоб-ускуналарни назорат қилишга ажратади.

Дунёдаги энг йирик авиакомпания American Airlines ўз учувчиларидан учиш ва қўнишда кунига камида 60 марта автопилот ёрдамидан фойдаланишни талаб этади. Самолёт барча тезлик ва баландлик чегараларига риоя этган ҳолда учувчи томонидан бошқарув тизимига дастурлаштирилган траектория асосида учади. Худди шундай қўниш пайтида ҳам самолёт ерга секин-асталик билан тезликни пасайтириб йўналтирилади.

Одатда автопилотдан самода кўриш чегараланган шароитда ва об-ҳаво ёмон бўлганда фойдаланилади. Йўловчи сифатида сиз самолётнинг қачон ўзи қўнганини ҳам билмайсиз, чунки учувчилар буни камдан-кам ҳолатларда эълон қилади. Иккита учувчи томонидан назорат қилинадиган тизим авиакомпанияларга парвозларнинг қатъий графигига риоя қилишларига ёрдам беради. Бу эса йўловчиларнинг манзилларига ўз вақтида етиб боришларига, парвозларнинг кечикиши ёки бекор бўлишини аниқлашларига ёрдам беради, авияция иқтисодида эса харажатлар миқдори ҳам камаяди.

Ғоялар

Битта учувчили самолётлар «бу у қадар қийин эмас, хавфли ҳам эмас», — дейди M2C Aerospace компанияси вице-президенти Элперт Хож. Ушбу стартап парвоз чоғида барча вазифаларни битта учувчи уддалаши мумкин бўлган тизимни ишлаб чиқмоқда. Компания бир ўқ билан икки қуённи уриш орқали авиакомпаниялар ишини енгиллатишни режалаштирмоқда. Бу авиапарвоз харажатларини камайтириш, шунингдек, малакали учувчилар етишмаслиги муаммосини ечишга ёрдам беради.

M2C Aerospace штаб-квартираси Массачусетсда жойлашган. Хож ишлаб чиқилган тизим яқин икки йил ичида Федерал авиация бошқармаси синовидан муваффақиятли ўтишига ишонади. Бугунги кунда компания тизимни ишлаб чиқиш учун 15 миллион доллар миқдорида инвестиция ажратган. Хожнинг режасига кўра, ушбу тизим биринчи икки йил ичида қарийб 55 миллион доллар даромад келтиради.

Бироқ кўпчилик авиакомпаниялар, шунингдек, йўловчилар ҳам битта учувчи билан парвоз қилишга ҳали руҳан тайёр эмас. American Airlines компаниясининг ижрочи директори Даг Паркернинг таъкидлашича, компания лайнерларнинг автоматлашган тизимда ишлашини ҳали йўлга қўйиш ниятида эмас, чунки учувчилар бортда йўловчилар учун қулайлик ва хавфсизлик яратиш учун зарур.

Бироқ Уолл-стрит таҳлилчилари учувчиларсиз парвозларнинг қанча даромад келтиришини аллоқачон ҳисоб-китоб қилган. UBS Group AG банкининг маълумотларига кўра (2018), «авиакомпаниялар 2013 йилдан бошлаб битта учувчи билан узоқ парвозларни амалга ошириши мумкин». Хабарда айтилишича, битта учувчи билан учиш авиакомпанияларга 15 миллиард долларгача, тўлиқ автоматлаштирилган тизимга ўтиш эса 35 миллиард долларгача харажатларни тежаш имконини беради. Авиация саноати бунга тайёр, сўнгги йилларда компания ушбу инновацияни кенг жорий этмоқда. Йўловчиларнинг фикрига тўхталадиган бўлсак, банк томонидан ўтказилган сўровномада 63 фоиз респондент автоматлашган парвозга қарши эканини билдирди. Яна бир тадқиқотда 52 фоиз йўловчи бортда иккинчи учувчи бўлмаслигига ҳали тайёр эмаслигини билдирган.

Сунъий онг авиациядаги ўзгаришларнинг муҳим таркибий қисми бўлади. Ушбу технология саноатнинг асосий соҳаларига босқичма-босқич жорий қилиниб борилади ва секин-асталик билан автомобилларга, электроника ва заводларга ҳам тарғиб қилина бошланади. «Яқин йилларда автоматлашган парвозлар учун ҳеч қандай муаммолар бўлмайди», — дея ишонч билан таъкидлайди Хож. Фақат унинг хавфсизлигини кишиларга кўрсатиб берсак бас, улар бажонидил бундай рейсларда учиш учун чипта харид қилади. Бундан ташқари, UBS доирасида яна бир сўров ўтказилди. Унда салоҳиятли мижозлардан битта учувчили самолётда парвоз қилиш учун чипта сотиб олиши мумкинлиги сўралди. Мижозларнинг ярмидан кўпи рози эканлигини билдирган.

Танқид

Учувчиларни қисқартириш билан тажрибаси билан АҚШ ҳукумати ҳам қизиққан. Масалан, вакиллар палатаси версиясида «битта учувчи билан бошқариладиган юк самолётларини қўллаб-қувватлаш тадқиқот дастури» ҳақидаги банд мавжуд. Лойиҳани Федерал авиация бошқаруви ҳам қўллаб-қувватлаган. Шунга қарамай, қонун лойиҳасининг якуний вариантида бу тадбир киритилмади.

Ушбу лойиҳага FedEx ва United Parcel Service’ни акс эттирувчи юк авиаташувчи уюшмаси қарши бўлди. 30 минг учувчиси бўлган учувчилар уюшмалари коалицияси президенти Ли Коллинс «иккита учувчисиз парвоз бу ҳалокатдан дарак беради» деб таъкидлайди. Технология ҳали вақт синовидан ўтмаган ва хавфсизликнинг юқори даражасини таъминлай олмайди деб ҳисоблайди у. Унинг бу фикрларини АҚШнинг ҳаво йўллари йирик учувчилар уюшмаси президенти Тим Каннолл «Битта учувчи ёки автоматлашган тизимда парвоз қилиш америкаликлар учун эмас» дея қўллаб-қувватлайди.

Учувчилар ҳаво йўлларида рўй бериши мумкин бўлган ҳар қандай вазиятда фақатгина инсонлар ечим топа олишини таъкидлайди. Бунда уларнинг ўз ишларини йўқотмаслик учун курашаётганларини тушуниш мумкин. Нима бўлганда ҳам уларнинг фикрларида ҳам жон бор. Мисол тариқасида 2018 йилнинг апрель ойида Далласда Southwest Airlines самолёти бортида рўй берган воқеани келтириш мумкин. Двигателнинг портлаши оқибатида тешик ҳосил бўлди ва натижада йўловчилардан бири шу тешикдан тушиб кетди. Учувчи Филадельфияга қўнишга муваффақ бўлди, бироқ йўловчини қутқариб қолишнинг иложи бўлмади. Сунъий онг бундай шошилинч вазиятлардан чиқиб кетишни уддалай олмаган бўларди.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

a_q12e6hva9rnglhbnl8o7yvi3shnwxt

«Гигантлар уруши»: Google Хитойдан ўч олди (ми?)

Америка Қўшма Штатлари Huawei ва унинг 70та бўлинмасини “миллий хавфсизликка зид фаолияти” учун “қора рўйхат”га …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари